Get Mystery Box with random crypto!

Рамазонда сув ичиш дастури қандай бўлиши керак? Шифокор Моҳ | Meditsina UZ

Рамазонда сув ичиш дастури қандай бўлиши керак?

Шифокор Моҳира Исматуллаева:

Рамазон ойида рўзадорлар орасида баъзан кучли бош оғриши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қабзият, қон босимининг тушиш ҳолатлари кузатилади.

Бу сувни кам ичиш натижасида юзага келадиган муаммолар бўлиб, инсон танасига етарли сув нормаси берилса, бундай ҳолатлар кузатилмайди.

Рамазонда сув ичиш дастури:
Уйқудан уйғонган заҳоти 1 стакан;
Саҳарлик таомигача 1 стакан сув;
Саҳарлик таомидан кейин 1 стакан сув ичилади.

Ифторликда: оғиз очилганда 1 стакан сув.
Шом намозидан кейин 1 стакан сув;
Ифторлик таомидан 30 дақиқадан кейин 1 стакан сув;
Уйқудан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ичилади. Сувни илиқдан иссиқроқ ҳолатда хўплаб-хўплаб ичиш мақсадга мувофиқ.

@Meditsina_uz