Get Mystery Box with random crypto!

Чилим касалликлар келтириб чиқаришини биласизми? Чилим туту | Tib|Olam 💊

Чилим касалликлар келтириб чиқаришини биласизми?

Чилим тутуни организмга худди сигарет чеккан каби зарар келтиради.

Юрак ва қон-томир касалликлари. Айнан шу сабабли дунёда кўпчилик вафот этади. Чекиш қон томирини торайтиради ва шу сабабли артериал қон босими ошади, юракка қон келиши сусайиб, юракнинг ишемик касалликларини келтириб чиқаради.

Ўсма. Чилим ўпка, оғиз бўшлиғи, ошқозон ҳамда сийдик қопи (қовуқ) ўсма касалликлари келиб чиқиш хавфини оширади.

Инфекциялар. Трубкалар орқали вирус, бактерия ва замбуруғли инфекцияларни нафас йўлларига осон ўтказади ва бундан касалликлар келиб чиқади.

Бўлажак фарзандларга ёмон оқибатлар олиб келади. Айниқса, ҳомиладор аёлларга чилим чекиш умуман мумкин эмас. Чунки бундай оналардан туғилган фарзандлар кучсиз ва нимжон бўлиб туғиладилар

t.me/medicine_uz_1