Get Mystery Box with random crypto!

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА «ЁШ ВОЛОНТЁРЛАР»НИНГ ТАРҒИБОТ ДАСТУРИ «Ёш | MEDIASMI | RASMIY KANAL

ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА «ЁШ ВОЛОНТЁРЛАР»НИНГ ТАРҒИБОТ ДАСТУРИ

«Ёш волонтёрлар»нинг тарғибот дастурлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда. Навбатдаги манзил Жалақудуқ туманидаги «Дўстлик» МФЙга қарашли Андижон, Гулистон, Обод, Амир Темур кўчалари бўлди.

Тарғибот давомида талабалар томонидан аҳолига соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, беморга уй шароитига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, карантин қоидаларига амал қилиш, шунингдек, иссиқ кунларда офтоб уришидан сақланиш ва уй шароитида даволаш усуллари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш бўйича тарқатма материаллар улашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok