Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳуқуқий_саводхонлик Ўқувчилари олий таълим муассасаларига к | Matematika NOL dan boshlab

#Ҳуқуқий_саводхонлик

Ўқувчилари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамага тавсия қилинади

Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар Халқ таълими жамғармаси ҳисобидан устама олишлари мумкин.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги Низом”да қайд этилган.

Бунда малакали педагог кадрларга ва илғор ходимларга ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофотларини тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун Вазирликда доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ тузилади.

Давлат тест маркази умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг тегишли ўқув йилида ўқишга қабул қилишда олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги маълумотларни (абитуриентлар ва имтиҳон ўтказилган фанлар бўйича) натижалари вазирликка тақдим этади.

Вазирлик ишчи гуруҳи умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари (ўқувчилари) томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим ташкилотларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида жамлаган баллардан келиб чиқиб йиллик квотани «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимлайди ва ҳудудий кенгашларга тақдим этади.

Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) квотасидан келиб чиқиб ҳар ойлик устама олиш учун номзодларни «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар» «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар) бўйича Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Ишчи гуруҳ томонидан унга тақдим этилган номзодлар орасидан устама тўланадиган малакали педагог кадрлар икки босқичли синов орқали танлаб олингач уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

Xalq ta'limi Info