Get Mystery Box with random crypto!

Маслахатлар ➕

Telegram kanalining logotibi maslaxatlar — Маслахатлар ➕ М
Telegram kanalining logotibi maslaxatlar — Маслахатлар ➕
Kanal manzili: @maslaxatlar
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.46K
Kanalning ta’rifi

🍀 Энг керакли ва синалган маслахатлар канали!
📲 Мурожаат учун: @OzoD_BeKs
➕ Бизнинг каналга Дустларингизни хам таклиф қилинг! Мархамат: 👉🏻https://t.me/joinchat/AAAAAFHFWHjUZG485P1r3Q
.
.
.
.
.
.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 16:31:26
#PSIXOLOGIK_TEST

Insonlarning lablari shakliga qarab ham xarakterini bilib olish mumkin albatta

Rasmga qarang qaysi lablar sizning lab shaklingiz
494 views13:31
Ochish/sharhlash
2022-08-26 19:24:11 ТОП–10 бўй ўстирувчи маҳсулотлар

Актив бўй ўсиш даври 10–13 ёшдан бошланиб, 18–20 ёшгача давом этади. Бўйнинг баланд-пастлиги кўп жиҳатдан генга боғлиқ бўлсада, лекин баъзи бир рўзғордаги етишмовчилик сабаб бўй ўсмай қолиши мумкин. Ҳаёт кўрсаткичлари яхшиланган мамлакатларда 10 см атрофида бўй ўсиш кузатилган. Демак тўғри ва сифатли таомланиш билан бўйни ўстириш мумкин.

Сули ёрмаси — фойдали микроелементлар: калий, магний, фосфор, йод, фтор, рух, темир, хром, шунингдек, "А", "В", "Е" ва "К" витаминларига бой. Бу моддаларнинг барчаси суяк ва мушак тўқималарининг ривожланишини максимал даражада оширади. 

Банан — калийнинг энг яхши манбаларидан биридир, яъни ҳар куни банан истеъмол қилиш болангизнинг яхши ўсишига ёрдам беради.

Дуккаклилар — ўсимлик оқсили ва В гуруҳ витаминлари манбаи, шунингдек, мушаклар ва суякларнинг фаол ўсишига ҳисса қўшадиган витаминлар ва микроелементлар мажмуасига эга.

Тухум — сифатли оқсил ва D витамини манбаи ҳисобланади. Агар сиз уларни нормал ривожланишини истасангиз, болаларга мунтазам равишда бериш керак. Қайнатилган тухум болалар танаси томонидан тўлиқ ҳазм бўлади. 

Мол гўшти — нинг таркибида бошқа маҳсулотлардан кўра кўпроқ оқсил, темир ва цинк мавжуд. Буларнинг барчаси боланинг ўсишида муҳим роль ўйнайди. Мол гўшти В12 витаминига ҳам бой.

Денгиз маҳсулотлари — юқори сифатли оқсилнинг яна бир манбаи. Бундан ташқари, рекорд миқдордаги В12 витамини мияни рағбатлантиради. Кечқурун ҳар қандай денгиз махсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки улар жуда кўп оқсил ва кам углевод сақлайди. Бола уйқу пайтида ўсиш гормони ишлаб чиқариши рағбатлантиради.

Ёнғоқ — фойдалари, хусусан, тананинг ўсиши ва ривожланишига фойдали таъсири Гиппократ давридан бери маълум бўлиб, у ўз рисолаларида буни таъкидлаган.

Творог — организм томонидан оқсилларни ҳазм қилиш қулайлиги бўйича шубҳасиз етакчи ҳисобланади, шунинг учун у болаларнинг рационида бўлиши керак. Творогга бой бўлган провитаминларнинг қуёш нурлари таъсирида инсон танаси D витамини ишлаб чиқаради. Бу витамин кальций ва фосфор алмашинувида фаол иштирок этади, бу эса суяклар ва тишларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Асал — бола организмини ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган минерал элементлар мажмуаси билан таъминлайди. Боланинг рационидаги асал кальций ва магнийнинг яхшироқ сўрилишига имкон беради, бу эса суяк ва тишларнинг нормал ривожланишига ёрдам беради. Бир ёшгача бўлган чақалоқларга асални бермаслик керак — бу чақалоқнинг ҳазм қилишини қийинлаштиради ва кучли аллергияга олиб келиши мумкин. 

Олма — улар калий, магний, кальций, бета-каротин, В гуруҳ витаминлари ва суяк зичлигини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган бошқа кўплаб фойдали моддаларга бой. Бундан ташқари, бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, фақат олма суякларни мустаҳкамлаш учун энг яхши бўлган бор ва флавоноид флоридзинни ўзида сақлайди
632 viewsedited  16:24
Ochish/sharhlash
2022-08-26 17:48:01
Хамма учун мос бўлган юрак машқи

Фойдалари:
• Қон босими нормаллашади
• Юрак тинчланади
• Юрак уриши секинлашади.

Яқинларга Ҳам Улашинг
710 views14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:43:21
- Er Rassiyadan xotiniga xat yozyapti jonim bu oy sanga pul jonatolmiman uni orniga 500ta opich jonatvoraman qabul qilib ol

1 haftadan song xotinidan javob xati kebdi


#DAVOMI

@Tik_tokdan_kulguli_prikol_vidio
576 views13:43
Ochish/sharhlash
2022-08-24 17:04:14
Узоқ умр кўриш учун оддий машқ

Бундай лимфатик тринажор гимнастикаси тромбофлебит, миёкард инфаркти ва қон томирларининг самарали олдини олиш ҳисобланади.

Тўғри туринг, оёқларингизни боғланг. Тўпиқларингизни ердан 3-5 см кўтаринг, сўнгра кескин тушинг. Олинган силкиниш натижасида веноз клапанлар қонни юқорига кўтариш учун қўшимча импульс олади.

Кунига 5 марта 30 та шундай кўтарилиш ва пасайишларни бажаринг, касаллик ҳақида ҳеч қандай фикр бўлмайди. Машқни секин бажаринг: секундига 1 марта чайқалиш.

Бундай гимнастика, айниқса, ишда узоқ вақт туришга ёки ўтиришга мажбур бўлган одамлар учун фойдалидир.

Ушбу машқни ҳатто югуриш ёки тез юриш тақиқланганлар ҳам бажаришлари мумкин

Яқинларга Ҳам Улашинг
935 viewsedited  14:04
Ochish/sharhlash
2022-08-24 16:02:55
@Kolyaskishop_uz
𝗦𝗞𝗜𝗗𝗟𝗔𝗞𝗔𝗥 𝗠𝗔𝗩𝗦𝗨𝗠𝗜

𝗬𝗢𝗦𝗛 𝗕𝗢𝗟𝗔𝗟𝗜𝗞 𝗢𝗡𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡, 𝗨𝗟𝗚𝗨𝗥𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚, 𝗖𝗛𝗘𝗚𝗜𝗥𝗠𝗔𝗗𝗔 𝗧𝗨𝗥𝗟𝗜 𝗛𝗜𝗟 𝗞𝗢𝗟𝗬𝗔𝗦𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥, 𝗦𝗧𝗨𝗟𝗖𝗛𝗜𝗞𝗟𝗔𝗥𝗡𝗜 𝗕𝗨𝗬𝗨𝗥𝗧𝗠𝗔 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗡𝗚

𝗗𝗢𝗦𝗧𝗔𝗩𝗞𝗔 𝗛𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗

𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗨𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗕𝗨𝗡𝗗𝗔𝗡 𝗞𝗢𝗣𝗥𝗢𝗤 𝗧𝗨𝗥𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗜 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚

https://t.me/+EYxaKbtrRP8zODky

#𝗜𝗗144
645 views13:02
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:51:59
Чивинлар нега айнан сизни чақади?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Айниқса, иссиқ кунларда ҳар қачонгидан ҳам кўпаядиган ва кайфият бузилишига таъсир қиладиган чивинларнинг нима учун келиб-келиб сизни танлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Жисмоний фаоллик ёки бошқа сабаб билан терлаганда тер таркибида сут кислотаси ҳам бўлади. Бу эса чивинлар эътиборини тортмай қолмайди.

Кийимингиз қанча тор бўлса, чивинларнинг чақиши шунча осон бўлади. Айнан шу сабаб ҳам кийим-кечак борасида эркин вариантларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Чивинларни нафас чиқарганда ажраладиган карбонат ангидрид кўпроқ жалб қилади. Айнан шу сабаб ҳам чивинларни тез-тез нафас оладиган кишилар кўпроқ "қизиқтиради".
980 views07:51
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:51:59
Шафтолини истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Шафтоли мевасида юқори миқдорда углевод ва шакар моддаси мавжуд.

Кимларга мумкин эмас?
Семизлик.
Қандли диабет билан оғриган беморларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Шафтоли аллергия чақириш хусусиятига эга.

Қандай шафтоли аллергия чақиришга кўпроқ сабабчи бўлади?

Айниқса, усти гул чанги билан қопланган шафтоли (тукли) тури аллерген маҳсулот саналади.

Кимларга қатъий ман этилади!
Аллергия билан оғриётган беморларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас.

Шафтолини керагидан кўп истеъмол қилса нима бўлади?
Кўп миқдорда шафтоли ейиш дисбактериоз (ич кетиши) ва ичаклар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Асаб сезувчанлиги юқори бўлган инсонларга нега бу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас!
Шафтоли асаб тизимини қўзғатиш хусусиятига эга.
811 views07:51
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:51:59
Сийдик ажралишининг камайиб кетиши оғир касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин

Шифокор Акбар Мадалиев:

Бир кунда ажраладиган сийдик миқдори ўртача 2-3 литрни ташкил қилади. Истеъмол қилинган суюқлик миқдорига қараб бу кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин.

Иссиқ кунларда кўп терлаганлик учун ҳам сийдик ажралиши камайиши мумкин. Бу меъёрий ҳолат ҳисобланади, лекин айрим буйрак, юрак ва жигар каби ҳаётий муҳим аъзолар фаолияти бузилганда ҳам ажралиб чиқувчи сийдик миқдори камайиб, организмда ортиқча суюқлик тўпланади ва шишлар пайдо бўлади.

Бундай ҳолатда зудлик билан шифокорга кўриниб, касаллик сабабини топиш ва даволаниш керак.
617 views07:51
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:51:59
Ҳашарот аллергияси белгилари қандай намоён бўлади?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Ҳашарот аллергияси. Ҳашаротлар ёки унинг метаболитлари билан контакт натижасида ҳосил бўлган аллергик реакция. Суварак, асалари, чивин ва ҳоказо ҳашаротлар таъсирида юзага келади. Ҳашарот аллергенлари билан алоқада бўлиш аллергик реакция ривожланишига олиб келади, бундан ташқари, мавжуд аллергик касалликларни ёмонлаштиради (бронхиал астма).

БЕЛГИЛАР
Тери қичишиши, пуфак соҳасида тошма, тери шиши, умумий интоксикация;

Тери тошмаси, қоринда хуружсимон оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш, қуруқ йўтал, қийинлашган нафас, қорин пастида тортувчи оғриқ, қиндан қон ажралмалар;

Кучли бош оғриқ, хушдан кетиш, тутқаноқ, бехосдан сийиш, тери оқариши, пульс тезлашиши.

ДАВОЛАШ:
Антигистаминлар;
Иммунотерапия;
Маҳаллий глюкокортикостероидлар.
627 views07:51
Ochish/sharhlash