Get Mystery Box with random crypto!

Ҳашарот аллергияси белгилари қандай намоён бўлади? Шифокор | Маслахатлар ➕

Ҳашарот аллергияси белгилари қандай намоён бўлади?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

Ҳашарот аллергияси. Ҳашаротлар ёки унинг метаболитлари билан контакт натижасида ҳосил бўлган аллергик реакция. Суварак, асалари, чивин ва ҳоказо ҳашаротлар таъсирида юзага келади. Ҳашарот аллергенлари билан алоқада бўлиш аллергик реакция ривожланишига олиб келади, бундан ташқари, мавжуд аллергик касалликларни ёмонлаштиради (бронхиал астма).

БЕЛГИЛАР
Тери қичишиши, пуфак соҳасида тошма, тери шиши, умумий интоксикация;

Тери тошмаси, қоринда хуружсимон оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш, қуруқ йўтал, қийинлашган нафас, қорин пастида тортувчи оғриқ, қиндан қон ажралмалар;

Кучли бош оғриқ, хушдан кетиш, тутқаноқ, бехосдан сийиш, тери оқариши, пульс тезлашиши.

ДАВОЛАШ:
Антигистаминлар;
Иммунотерапия;
Маҳаллий глюкокортикостероидлар.