Get Mystery Box with random crypto!

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаз | Masjid_uz

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Ибн Аббоснинг ҳақларига дуо қилганлар: “Аллоҳим, унга Қуръонни ўргатгин ва динда фақиҳ қилгин!”. Муборак дуолари ижобат бўлиб, ҳазрати Ибн Аббос разияллоҳу анҳу “Таржимонул Қуръон” (Қуръонни мукаммал тушунувчи) даражасига етдилар.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: “Ибн Аббос қандай ҳам Қуръоннинг гўзал таржимонидирлар! Бу нарса у кишининг тафсирда юқори чўққига эришганларидандир!”

Ҳазрати Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ота-онага оқ бўлиш ҳақида сўрашди.

У зоти шариф: "Агар фарзанд кийимини қоқса, унинг чанги отаси ё онасига тегса, бу фарзанд Аллоҳ ҳузурида "оқ бўлган!" дея ёзилади", – деб жавоб қилдилар.

Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳига айтишди: “Киши ота-онаси билан хусуматлашса бўладими?"

Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи: “Йўқ! Ҳатто кавуши билан ҳам хусуматлашиб бўлмайди! Чунки, агар ҳақ бўлсанг ҳам, ота-онангга ҳужжат-далил исбот қилишинг – оқ бўлишдир!” дедилар.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw