Get Mystery Box with random crypto!

ОТА-ОНА ХАҚЛАРИНИ ЧИРОЙЛИ ВА ТЎЛА АДО ЭТИНГ Жаноби Муҳтарам | Masjid_uz

ОТА-ОНА ХАҚЛАРИНИ ЧИРОЙЛИ ВА ТЎЛА АДО ЭТИНГ

Жаноби Муҳтарам Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Уч хил дуонинг ижобат бўлишида шак-шубҳа йўқ:
1) мазлумнинг дуоси,
2) мусофирнинг дуоси,
3) ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси»

(Имом Термизий ривоятлари).

Аллоҳ Таоло гуноҳлардан хоҳлаганини Қиёмат кунига олиб қўяди.
Бироқ ота-онасига оқ бўлиш бундан мустасно.
Аллоҳ Таоло ота-онасига оқ бўлган одамни ўлмасидан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ жазолайди.


Кимки ота-онасини ҳақорат қилса, дафн қилинганидан сўнг унинг қабрига, осмондан ерга тушадиган ҳар бир томчи миқдорича қизиб турган чўғ тушади.

Ота-онасига оқ бўлган кимса дафн қилинса, қабри уни қаттиқ сиқади. Ҳаттоки унинг қовурғалари бир-бирига кириб кетади.

Қиёмат кунида энг қаттиқ ғазабга гирифтор бўладиган инсонлар уч тоифа бўлиб, улар – мушрик, зинокор ва ота-онасига оқ бўлган кимсадир.

Банда ота-онасига оқ бўлса, Аллоҳ таоло тезроқ азоб бериш учун уни тезда ҳалок этади.
Банда агар ота-онасига меҳрибон бўлса, янада кўпроқ яхшилик ва меҳрибонлик қилиши учун Аллоҳ Таоло бу банданинг умрини узун қилиб қўяди.


Каъбул Аҳбордан: «Ота-онага оқ бўлиш нима?» – деб сўрашган эди, у киши:
«Агар отаси ёки онаси унинг номидан қасам ичса, қасамини оқламайди.
Бирор ишга буюрса, буйруғига итоат этмайди.
Бирор нарса сўраса, бермайди ва омонат қўйса, хиёнат қилади»
, – деб жавоб бердилар.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw