Get Mystery Box with random crypto!

ХОЖА ИСҲОҚИ ВАЛИ жомеъ масжиди🕌

Telegram kanalining logotibi masjidesoqi — ХОЖА ИСҲОҚИ ВАЛИ жомеъ масжиди🕌 Х
Telegram kanalining logotibi masjidesoqi — ХОЖА ИСҲОҚИ ВАЛИ жомеъ масжиди🕌
Kanal manzili: @masjidesoqi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 97
Kanalning ta’rifi

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Нодирабегим" маҳалласи ''Хожа Исҳоқи Вали'' жомеъ масжиди. Имом-хатиби Маннонов Нуриддин Рахмонкулович
Масжид

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-01-29 05:00:02
Жума муборак!
228 viewsاخونجان گول اخميدوف, 02:00
Ochish/sharhlash
2021-01-13 20:18:32 Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Фойдали илмнинг аломатлари – илмни даъво қилмаслик, бирор кишига у билан фахрланмаслик, бошқаларни жоҳилликда айбламаслик, фақат суннатга ва унинг аҳлига хилоф қилсагина Аллоҳ учун уларга ғазаб қилиш, ўзи учун ғазаб қилмаслик ва бу билан бирон кишидан устунликни қасд қилмаслик керак.
Энди фойдасиз илм эгаси бўлса, одамларга ўзининг илми билан кеккайишдан бошқа машғулоти йўқ, ўзини афзал эканини намойиш қилади, ўзидан бошқаларни жоҳилликда айблайди. Бу билан бошқалардан устунликни ирода қилади. Мана шу энг қабиҳ хислатлардандир.
299 viewsاخونجان گول اخميدوف, 17:18
Ochish/sharhlash
2021-01-07 16:02:47 “РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС
#ҳадис

74-CАВОЛ:
Ассалому алайкум устозлар. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мана бундай ёзувлар келмоқда: “Рамазон ойи 2019 йил 5 майдан – 3 июнгача экан. Пайғамбаримиз с.а.в. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” дeган ҳадислари бор”. Шу ҳадис ишончлими? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. “Бир инсон бошқа бир инсонга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилинади” мазмунида ҳадис йўқ! Балки, бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга тўқилган уйдирмалардан биридир. Буни бир неча жиҳатдан асослаш мумкин:

Биринчидан – ушбу тўқима “ҳадис”ни бирор ҳадис тўпламига келтирилмаган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган исноди – ровийлар силсиласи мавжуд эмас. Зеро, ҳар бир ҳадиснинг исноди бўлиши лозим. Агар бирор ривоятни исноди бўлмаса уни ҳадис деб, аташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун ҳам буюк муҳаддислардан бири Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: «Иснод диндандир! Агар иснод бўлмаса, хоҳлаган кимса ўзи хоҳлагандек гапираверади», деганлар.
Иккинчидан – Рамазон ойининг кириб келиш санаси олдиндан ҳеч кимга маълум бўлмайди. Балки, Рамазон ойининг ҳилолини кўриш билан маълум бўлади. Демак, у ҳақида аввалдан эслатиш мантиқан имконсиз ишдир.

Учинчидан – Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатган кишига дўзах олови ҳаром қилиниши ҳам шариатимизнинг умумий қоидаларига зиддир. Чунки, ким жаннатга кириши, ким дўзахга кириши бу каби амаллар билан белгиланмайди. Балки, шариат кўрсатмаларига амал қилиши билан белгиланади.

Имом Жалолиддин Суютий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг ҳадис илмига бағишланган китобида тўқима ҳадислар ҳақида сўз юритиб, муҳаддис олим ибн Жавзийдан қуйидагиларни нақл қилиб келтиради:
“Агар бирор ҳадисни ақлга тўғри келмаслигини ёки (саҳиҳ) нақлларга мувофиқ эмаслигини ёхуд асл манбаларга зид эканини кўрсанг, билгинки, у – тўқима ҳадисдир. Асл манбаларга зид эканидан мурод – муснадлар ва машҳур китоблардан иборат Ислом оламидаги (ҳадис) тўпламларига киритилмаганидир” (“Тадрибур-ровий”, 469-бет).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, билиб-билмай турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун бирор ривоятнинг ҳақиқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нақл қилиш яхши эмас.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дедилар”.
(Имом Бухорий ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Имом Муслимнинг ривоятида:
“Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”, дейилган.

Яъни, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни у зотдан, деб нақл қилиш, инсонни дўзах томонга етакловчи амалдир. Бундай йўл тутишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.

Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг номимдан ёлғон деб гумон қилинган ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз тўқима ҳадисларни айтиш ва тарқатишдан қаттиқ қайтарганлар. Ҳатто баъзи уламолар уни гуноҳи кабиралардан санаган. Фақат ўша “ҳадис” тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида айтишга рухсат берилган. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тақатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
434 viewsاخونجان گول اخميدوف, 13:02
Ochish/sharhlash
2020-12-23 09:09:03 ПЕРАТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ САВДОСИ

Ассалому алайкум ! Киш фаслида биламизки ператехника воситалари кўпаяди. Хозирги кунда лицензия олиб магазинлар очилиб шу нарсани очиқчасига сотади. Шу нарсани сотиш лицензия бўлса бўлмаса халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ҳадисда қуйидагича келган:

عَنِ ابْنِ سِيرِينَ، سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، يَقُولُ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَشَارَ إِلَى أَخِيهِ بِحَدِيدَةٍ، فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ تَلْعَنُهُ، حَتَّى يَدَعَهُ وَإِنْ كَانَ أَخَاهُ لِأَبِيهِ وَأُمِّهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига – гарчи ўша киши ота бир ёки она бир иниси бўлса ҳам – темир (қурол) ўқталса, фаришталар уни лаънатлайди», дедилар». дейилган.
Имом муновий «Файзул Қодир» китобларида «Мусулмон кишини қўрқитиш қаттиқ ҳаром» деганлар.

وعن عبد الرحمن بن أبي ليلى رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : حدثنا أصحاب محمد صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أنهم كانوا يسيرون مع النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل منعه فأخذه ففزع ، فقال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل لمسلم أن يروع مسلما ، رواه أبو داود ، وأحمد

Абдураҳмон ибн Абий Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ҳадис сўзлар айтдиларки, улар бир бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эканликларида улардан бўлган бир киши ухлаб қолибди. Бошқа бири бориб унинг арқонини тортибди. Бундан у киши қўрқиб кетибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитишлиги ҳалол бўлмайди» деган эканлар.
Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.
Бу ерда фақат мусулмон эмас балки мусулмондан бошқаларни ҳам қўрқитиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
416 viewsاخونجان گول اخميدوف, 06:09
Ochish/sharhlash
2020-12-21 08:25:46 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни умматларини қандай танийдилар? Одам алайҳиссаломдан бошлаб ҳисоб кунигача ўтган инсоният ҳаммаси бир ерда жамланган Кунда қандай танийдилар?
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешона ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилади. Сизлардан ким нурини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин", деганлар".

Имом Бухорий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
357 viewsاخونجان گول اخميدوف, 05:25
Ochish/sharhlash
2020-12-09 07:38:21 Нишонга урилган гаплар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан соқол қўйиш ва узун кўйлак кийишни олдик, аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг адолатларини, ҳалимликларини, кечиримлиликларини ва гўзал хулқларини унутдик.

Доктор Мустафо Маҳмуд

*
Бир шахснинг совуққон, асабийлашмайдиган, бепарво эканини кўрсанг, билгинки, у оғриқу изтироблари кўплигидан карахт ҳолатга тушиб қолган.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Ортга ўгирилиб вақтингни зое қилма! Чунки сен у тарафга ҳеч қачон юрмайсан!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Темир ишлатилмаса, занглайди.

Сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди.

Худди шунингдек, фикр юритилмаса, ақл ҳам шу аҳволга тушади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Одамларнинг ҳақиқатини мусофирликда ёки бошингга ташвиш тушганда биласан.

Абдурроҳман Мунийф

*
Ҳаётдаги энг хатарли инсонлардан бири каззобдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Хиёнатнинг минг хил тури бор. Лекин уларнинг ичида энг жирканчи ўзини севадиган қилиб кўрсатишдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Сиздан узлат (одамлардан четроқда юриш) ҳақида сўрайдилар. Уларга “Бундай юриш ғийбатдан узоқда туриб роҳатланиш, чақимчиликдан қочиш, тилнинг тойилишларидан қўрғон ва миш-мишлардан узоқлашишдир” деб айтгин!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Нопокликлар кўпайган замонда поклигингни сақла!

Алдов, хиёнатлар кўпайган замонда вафоингни сақла!

Маҳмадоналик кўпайган замонда сукутингни сақла!

Ахлоқсизлик кўпайган замонда одобингни сақла!

Бузуқликлар кўпайган замонда иффатингни сақла!

“Ховатир роқия журнали”

*
Ҳар сафар йиқилганимизда бизни кучли қиладиган биргина нарса – барча иш Аллоҳ таолонинг қўлида эканига бўлган ишончимиздир!

“Ховатир роқия журнали”

*
Юрагингиз сиқилганда йиғлаб ўтирманглар, балки унинг ўрнига Аллоҳ таолога сажда қилинглар!

“Ховатир роқия журнали”

*
Агар вафо қилиш қўлингдан келмаса, ваъда сўзини тилингга олма!

“Ховатир роқия журнали”

*
Ер юзида юрган қанчадан қанча кишилар борки, улар осмонда машҳурдирлар.

“Ховатир роқия журнали”
529 viewsاخونجان گول اخميدوف, 04:38
Ochish/sharhlash
2020-11-20 05:47:13
554 viewsاخونجان گول اخميدوف, 02:47
Ochish/sharhlash
2020-11-20 05:39:40
473 viewsاخونجان گول اخميدوف, 02:39
Ochish/sharhlash
2020-11-06 08:27:05 Ассалому алайкум бародарони азиз! Рӯзи саййиди Ҷумъа бароятон муборак бошад. Худованд мекардаги ибодат ва дуоҳои моро қабули даргоҳаш гардонад.
Имрӯз дар масҷиди мо "Мавлуди шариф" хонда мешавад. Қории хушовоз Файзуллоҳ қори дар хизмати мову шумо ҳастанд. Ҳамаи шуморо ба масҷид даъват менамоем.
509 viewsاخونجان گول اخميدوف, 05:27
Ochish/sharhlash
2020-10-30 07:52:27
615 viewsاخونجان گول اخميدوف, 04:52
Ochish/sharhlash