Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙

Telegram kanalining logotibi maruzauz — ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙 Ш
Telegram kanalining logotibi maruzauz — ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙
Kanal manzili: @maruzauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.91K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган.
Ушбу каналда юртимизда фаолият олиб бораётган Устоз имом домлаларимизнинг маърузаларидан ҳам жойлаб борилади!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-06-07 13:44:00
ҚУРЪОНИ АЗИМ МУХТАСАР ТАФСИРИ - Шайх Алоуддин Мансур

Шайх Алоуддин Мансур раҳимахуллоҳ ҳазратлари биринчилардан бўлиб, Қуръони Карим китоби маъноларини она тилимизга ўгирганлар. Ушбу тафсирнинг қолганларидан ажралиб турадиган асосий сифати, ушбу китоб иложи борича оддий халқ тушунадиган тилда, жуда кенг ёритиб берилганидадир.

Бандани Аллоҳ таолога яқин қиладиган нафл ибодатларининг энг улуғи Қуръонни тафаккур ва тадаббур қилиб, маъноларини англаб, кўп қироат қилиш ва тинглашдир.

Ушбу Қуръони Каримнинг маъно таржимасини чуқур диққат билан ўқисак, бу Илоҳи Мўъжизага гўё бундан ўн тўрт аср илгари эмас, балки ҳозир ўзимизга туширилгандай – ҳар бир сўзни ҳаётимизни ҳақиқий инсон бўлиб яшаб ўтишимиз учун ўта зарур сўз эканини пайқаймиз.

Муқоваси: Қаттиқ
Совғабоп кўринишда 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

НАРХИ: 340 000 сўм

ДОСТАВКА БЕПУЛ

БУЮРТМА УЧУН: +998907878883

Бошқа маҳсулотлар:

https://t.me/KitoblarSovgalar
1.0K views10:44
Ochish/sharhlash
2023-06-07 13:43:22 ​​ҒУСЛДА ОҒИЗ БУРУННИ ЧАЙИШ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Ғуслдан олдин тахорат қиламиз ўша тахоратда оғиз, бурнимизни ювамиз шу ғуслнинг фарзига ўтадими ёки ғуслда хам оғиз бурун ювиладими? Ялонғоч бўлиб бошдан сув қуймасдан олдин оғиз, бурунни ювиш фарз деди тахоратдаги ювганимиз суннат эмиш.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оғиз ва бурунга сув олиб чайиш ғуслнинг фарзларидан саналади. Буруннинг юмшоқ жойи тугаб қаттиқ жойи бошланган жойигача ювиш фарз. Оғизнинг ҳамма жойига сув етказиш ҳам фарз. Бу иккиси номига ювиш билан ҳам адо бўлади. Устингиздан сув қуйишдан олдин таҳорат қилганингизда оғизни ғарғара қилиб ва бурунга сув олиб чайқалади. Шу ғусл ва таҳоратга кифоя қилади. Ғуслнинг фарзига таҳоратнинг суннати кириб кетади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Манба
1.2K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-06-06 20:07:04 ​​​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!


ОНАЛАР ҲАҚИДА

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
1.4K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-06-06 20:03:15
Инновацион шланг — ҳар бир хонадонда бўлиши керак! Double Shlang 2x

Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин

Қулайликлари:
мустаҳкам ва енгил;
3 баробар катталашади;
аввалги ҳолига осон қайтади;
кўп жой эгалламайди;
7 хил режимда сув сепади.
Оғирлиги: 410 гр;
Ранглари: кўк ва яшил;

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН
Акция: 1+1= 3 та

НАРХИ 99.000 сўм. 15 МЕТР.
https://100k.uz/oqim/250938

НАРХИ 127.000 сўм. 22 МЕТР.
https://100k.uz/oqim/250939

НАРХИ 145.000 сўм. 30 МЕТР.
https://100k.uz/oqim/250940

НАРХИ 195.000 сўм. 45 МЕТР.
https://100k.uz/oqim/251616

Агар заказ бермоқчи бўлсангиз сайтга кириб телефон номерингизни ёзинг! Мутахасис қўнғироқ қилади.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ БОР!
Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.


Реклама
1.2K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-06-06 07:18:02
ХОТИРАНГИЗ ЗАИФМИ?!

Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан: Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг олтинчи оятини етти марта ўқишни тавсия қиладилар:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ ۝ إلّا مَاشَآءَاللهُ

Ўқилиши: «Сануқри`ука фа лаа тансаа иллаа маа шаа Аллоҳ».

Маъноси: «Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз».

Келинг қардошим бугундан бошлаб ушбу оятни ҳар куни тонгда етти марта ўқишни одат қилайлик. Аллоҳнинг ояти мўжиза, биз эса ожизмиз. Аллоҳ хотирамизни мустаҳкам қилсин!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
606 views04:18
Ochish/sharhlash
2023-06-06 07:02:18
ЕРУ ОСМОННИ САВОБГА ТЎЛДИРИНГ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
608 views04:02
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:24:42 ​​​​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...

Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
- Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида бўлсам, бошимни саждадан кўтармасдим.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!! ДУОНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641
576 views03:24
Ochish/sharhlash
2023-06-06 06:23:45
АБДУЛЛА ИСМИ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Фарзандимизга Абдулла деб исм қўйгандик. Исмлар китобида Абдуллох исмини шаклларидан бири деб ўқигандик. Лекин, ёши катта танишимиз Абдулла сўзи арабчада нотўғри маъно беради деяпди. Қандай йўл тутишимиз керак, исмни ўзгартириш керакми?


ЖАВОБНИ ЎҚИНГ: https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20941
641 views03:23
Ochish/sharhlash
2023-06-05 19:06:26
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
1.1K views16:06
Ochish/sharhlash
2023-06-05 09:24:45ШАЙТОННИНГ “ТАРЖИМАИ ҲОЛИ”

Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

Исми: Иблис;

Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;

Қариндошлари: Бут-санамлар;

Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой!

Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;

Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;

Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

Мажлиси: Бозорлар;

Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

Ишларидаги бош шиори: «Нифоқ хулқларнинг саййидидир»;

Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка)

Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

Шериклари: Мунофиқлар;

Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;

Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

Диёнати: Куфр;

Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

Минадиган улови: Ёлғон;

Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши)

Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен” сўзи;

Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар;

У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;

Қаттиқ уяладиган одами:
Усмон розияллоҳу анҳу;

Суҳбатдоши: Судхўр;

Дўсти: Зино қилувчи;

Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

Меҳмони: Ўғри;

Элчиси: Сеҳргарлар;

Кўзининг нури: Талоқ;

Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз;

Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин!
Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблиса ва жунудиҳи.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!
-----

#САВОЛ: Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ
1.2K views06:24
Ochish/sharhlash