2021-12-21 11:16:32
ОТА ВА БОЛА— Дада, морожнийга пул беринг!
— Ҳўп бўлади-да ота ўғил, мана олақолинг.
— Дада, зўр машина сотаётган экан, мана бундай, олиб беринг!
— Ҳа, майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг.
— Дада, бугун кўпроқ беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик.
— Хўп, ўғлим, мана…
— Дада, ўқитувчимиз ҳаммадан пул йиғяпти, беринг.
— Дада, янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди.
— Дада, бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг.
— Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга…
— Дада, репетиторга пул беринг.
— Дада, йўлкирага пул беринг.
— Дада, шартнома пулини эртага
тўлаш керак экан.
— Дада, бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, ҳамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ…
— Дада, сессияга анчагина харажат
бўлади, пул юборинг.
— Дада, пул…
— Майли, болажоним...Ола қол...
ОРАДАН ЙИЛЛАР ЎТДИ...— Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтаяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг
бўлса…
— Дада, ҳозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устига
эрта-индин набирангизнинг суннат тўйини қилиш керак.
— Ўғлим, ун-мойнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса…
— Дада, яқинда рўзғор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб
туринглар, ҳамма пулни “оборот”га тикиб юбордим.
— Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг…
— Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам…
— Ўғлим, доктор дориларни рўйхатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан...
— Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг!
— Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди…
— Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми?
— Онангни жанозасига ўғлим...
Ота-Онангизни ҳаётлигида асранг!
АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------
ҚАБР ВА ҚИЁМАТДА САВОЛ-ЖАВОБ.
Инсон қабрга қўйилганда савол-жавоб қилинса, унда қиёмат кунида яна қанақа савол-жавоб қилинади? Бу икки савол-жавоб орасида қандай фарқ бор? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16767
2.7K views08:16