Get Mystery Box with random crypto!

10 ОЛТИН ЎГИТ - Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиё | ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙

10 ОЛТИН ЎГИТ

- Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиёмат куни Аллоҳга суюкли банда бўлади;
- Ғазабни тарк этган Аллоҳнинг ҳифзу - ҳимоясида бўлади;
- Дунёда яшаш савдоси (дардини)ни тарк этган Аллоҳнинг азобидан омонда бўлади. Дунёда роҳат - фароғатни тарк этган қиёмат куни хурсанд бўлади;
- Ҳасадни ташлаган қиёматда мақтовга лойиқ киши бўлади;
- Бош (раҳбар) бўлиш савдосини тарк этган қиёмат куни Малик ва Жаббор (Аллоҳ) наздида азиз (шарафли), этиборли бўлади;
- Дунёда беҳуда нарсаларни тарк этган яхшилар орасида неъматга эришади;
- Дунёда хусуматни (душманлик, одобсизликни) тарк этган қиёмат куни фойда кўрганлардан бўлади;
- Дунёда бойликни (мол - дунё муҳаббатини) тарк этиб, фақирликни (қамбаҳалликни) танлаганни қиёмат куни Аллоҳ таоло валийлар ва Пайғамбарлар ила бирга тирилтиради;
- Дунёда инсонларнинг эҳтиёжини кеткизганни (уларга ёрдам берганни) Аллоҳ таоло дунё ва охиратдаги эҳтиёжларидан беҳожат қилади.
- Дунёда хасисликни тарк этган инсонлар орасида энг олдинги қаторда зикр этувчилар сафидан жой олади.

"Олтин ўгитлар" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549