Get Mystery Box with random crypto!

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) бундай деган: «И | ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТЛИК

Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) бундай деган:
«Икки кофир дўст ёки икки мўмин дўст бор. Мўмин дўстлардан бири вафот этади ва унга жаннат башорати берилади. Шунда у дўстини эслаб: “Ё Аллоҳ, фалончи менинг дўстим, у мени Сен ва расулинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилиб, яхши амалларни қилиш ва ёмон амаллардан тийилишга чақирар, айтганларини қилсам, Сенинг розилигингга эришишимни айтар эди. Ё Аллоҳ, уни залолатга кетказмагин ва мендан рози бўлганинг каби ундан ҳам рози бўлгин», дейди. Унга: “Агар унга аталган нарсаларни билганингда эди, кўп хурсанд бўлиб, кам ғамгин бўлган бўлар эдинг”, дейилади. У дўсти ҳам вафот этиб, иккиси жамланади. Улар бир-бирларини мақтаб: “Қандай ҳам яхши дўст, ҳамроҳ ва биродар”, дейишади. Икки кофир дўстда эса бунинг акси бўлади. Улар бир-бирини маломат қилади”

(Ибн Абу Ҳотим ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549