Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА ОНАЖОНИМ... Кўнглим ичра хар сония бахтнинг тўйи, | 🕋koz munchoq 🕋kanalemizga xu kilibsizlad🕋

#ПРЕМЬЕРА

ОНАЖОНИМ...

Кўнглим ичра хар сония бахтнинг тўйи,
Димоғимдан кетмас сира райҳон бўйи,
Оҳ мехрдан бино бўлган осмон бўйи,
Эзгуликнинг ҳайкалидир Онажоним...

У бўлмаса қуёшимнинг ранги қаро,
Мехри билан шифо топар битмас яро,
Унингдайин инсон йўқдир олам аро,
Дунёйимнинг сайқалидир Онажоним...

Маккорларнинг бозорида савдойим йўқ,
Улар билан олишмоққа ғавғойим йўқ,
Гўзалларнинг гўзалига парвойим йўқ,
Париларнинг пайкалидир Онажоним...

Илиқ бағрин соғинганман қайда бўлмай,
Йироқ кетсам фаромушман кўнглим тўлмай,
Қучоқласам дил яйрайди зинхор сўлмай,
Вужудимнинг *манқалидир Онажоним...

У бўлмаса қуёшимнинг ранги қаро,
Мехри билан шифо топар битмас яро,
Унингдайин инсон йўқдир олам аро,
Дунёйимнинг сайқалидир Онажоним...

П/с: *Манқал-кўчма ўчоқ, олов ёқиладиган жой...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

@KoMiLaQiZ7848

@M_Muslima_Axmedova