Get Mystery Box with random crypto!

Тўртликлар Севги недир юрагимни титратур Нафасимдир мени бўғ | МАЪРУФА СОЛИЕВА |Расмий|

Тўртликлар

Севги недир юрагимни титратур
Нафасимдир мени бўғзимда қолган.
Қалбимда исёнларни қайта қўзғотур
Нима у вужудимни эгаллаб олган?!

-~~~~~----~~~~

Нимадир у ширин бир қийноқ
Азоб берар ҳар сония рашки
Орзуларнинг чегараси йўқ
Дейди-"Қучоғимда уйғонса кошки?!"

~~~~~~~~

Ёноғимдан сизган ёшим беркитиб,
Табассум қиламан билдирмай аста
Юрагим потирлар исмингиз айтиб
Севги азобидан вужудим хаста.

~~~~~~~~~

Руҳингиз юрагимда ҳис этиб бугун
Орзулар қўйнида яшайвераман.
Аммо Сизсизликнинг азоби ёмон
Соғинчдан ҳар лаҳза ёнавераман.

Маъруфа СОЛИЕВА

2022 йил 23 август.
Соат 23 :45