2022-07-18 22:22:05
МУНОСАБАТАсака туманида Асакабанк, Ҳамкорбанк, Миллий банк, Агробанк, Халқ банки, Капиталбанк ва Ипак йўли банкларининг филиаллари ва банк хизматлари марказларинг 41 та (шундан 19 та Humo ва 22 та Uzcard) банкоматлари мавжуд. Шундан бозор ҳудудида 8 та банкоматлар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ижтимоий тармоқ орқали ёритилган сарлавха юзасидан 2022 йил 24 май куни Бош бошқарманинг маъсул ходимлари томонидан туман деҳқон бозори ҳудуди атрофидаги Капиталбанкнинг 2 та Uzcard, Ипак йўли банкининг 3 та Humo, Инфинбанкнинг 2 та Uzcard, Инкассация бошқармасининг 1 та Humo банкоматлари ўрнатилган бўлиб ўрганиш давомида тўлиқ ишчи ҳолатдалиги хамда аҳоли томонидан пластик карталари орқали нақд пул ечилаётганлиги маълум бўлган.
Туман деҳқон бозори ҳудудида юқоридаги тижорат банкларининг банкоматлари ишчи холатда турган бўлсада айрим тадбиркорлар томонидан ноқонуний тарзда савдо терминаллари орқали пластик карталаридаги пулларни 3-5 фоизгача терминал орқали нақдлаштириб бераётганлигига гувохи бўлганмиз хамда ушбу холатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида тегишли идораларга мурожаат қилинган.
Шу билан бирга, тумандаги барча банклар томонидан нақд пул ечишда навбатлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида банкнинг касса терминали орқали нақд пул ечиб бериш йўлга қўйилган, шу билан бирга тижорат банкларига бозор ҳудудида банкоматларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилган.
Хозирги кунда тижорат банклари Марказий банк томонидан етарли миқдорда нақд пул билан таъминлаб келинмоқда.
2022 йилда мижозлар билан нақд пулдаги муносабатларда банк хизматларини янада соддалаштириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
https://t.me/Kompromatuzb/3314?single
45 viewsedited 19:22