Get Mystery Box with random crypto!

MA'RIFAT UZ | SHAXIDI A'LO masjidi

Telegram kanalining logotibi marifatuz_shahidi_alo — MA'RIFAT UZ | SHAXIDI A'LO masjidi M
Telegram kanalining logotibi marifatuz_shahidi_alo — MA'RIFAT UZ | SHAXIDI A'LO masjidi
Kanal manzili: @marifatuz_shahidi_alo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 931
Kanalning ta’rifi

•Жалақудуқ туманидаги «ШАХИДИ АЛО» жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали
• Каналимиз Диний саволларга шариатимизга мувофик жавоб беришлик учун очилди Саволлар ва Жавоблар каналимизга жойланиб борилади
•Диний саволлар учун⤵️
📩 @Shaxidialo

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-10-11 12:40:32
190 viewsАдахамжон, 09:40
Ochish/sharhlash
2022-10-11 10:10:51 «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.

Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.

Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.

Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.

Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.

Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.

Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.

Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.

Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.

Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.

Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁❁•┈•┈•┈•

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
208 viewsАдахамжон, edited  07:10
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:52:52 Иттифоқ жоме масжиди имом хатиби Жабарали домла мансуров.

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
178 viewsАдахамжон, edited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:49:35
НАЗДИНГДА...

Хазонрезги
Жаҳонгир Мажидов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
Асло афсусланмайсиз.

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
178 viewsАдахамжон, edited  06:49
Ochish/sharhlash
2022-10-11 07:42:07
Эрталабда ўқиладиган дуо
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»

Маъноси:
“Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Каналга уланиш:

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
211 viewsАдахамжон, edited  04:42
Ochish/sharhlash
2022-10-11 07:04:16
Отахон Россияда юрган барча мусофирлар ҳаққига дуо қилди

Россияда ишлаётган ватандошларимизга раҳмат. Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида ва масжидларимизга ва ночор оилаларга боқувчисини йўқотган оилаларга жуда катта ёрдам қилишмоқда.

Илоҳим, мусофирларимизни Аллоҳим ўз ҳифзи химоясида ҳамиша соғ-саломат сақласин.

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
197 viewsАдахамжон, edited  04:04
Ochish/sharhlash
2022-10-11 06:58:25
https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
178 viewsАдахамжон, edited  03:58
Ochish/sharhlash
2022-10-11 04:11:12
Масжид одоблари

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
256 viewsАдахамжон, edited  01:11
Ochish/sharhlash
2022-10-11 04:06:00 Йиғлаб туриш фойдали.

Технология асрида хилма хил хабар ва информациялар туфайли дийдамиз қотиб бормоқда. Аввалгидек йиғлаб кўнгилни бўшатишлар йўқ. Йиғлашнинг фойдалари хақида қисқача:

-- кўз ёш организмдан токсинларни қўшиб олиб чиқиб кетади. Кўз орқали ажаралаётган суюқлик кўздаги бактерияларни ўлдиради ва тозалайди.

-- йиғлаганда парасимпатик нерв фаоллашади, юрак секинлашади ва стрессдан нафақат мия балки организм ҳам қутилади.

--ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир мартта йиғлаб турган инсон психологик стрессларга чидамлироқ хисобланади.

Японияда махсус йиғлаш семинарлари ташкил этилган бўлиб, одамлар у ерга пулга киришади ва енгиллаб чиқишади.

Айниқса эркаклар йиллар давомида жиддий сабаб бўлмаса йиғлашмайди ва йиғилган стресс туфайли юрак қон томир касалликларига кўпроқ чалинишади.

Йиғлаб туринг.
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
271 viewsАдахамжон, edited  01:06
Ochish/sharhlash
2022-10-11 04:06:00
ИҚРОР…

Мусибатимиз шундаки;

Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•
156 viewsАдахамжон, edited  01:06
Ochish/sharhlash