Get Mystery Box with random crypto!

Ma'rifatuz

Telegram kanalining logotibi marifatuz_2 — Ma'rifatuz M
Telegram kanalining logotibi marifatuz_2 — Ma'rifatuz
Kanal manzili: @marifatuz_2
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.04K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ, Андижон вилояти вакиллиги «Рамазон қори» жомеъ масжиди диний ва маърифий канали.
Саволлар учун 👉 @DavronbekTemirov

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-10-05 16:00:05 ЭР ЁКИ ХОТИН ВАФОТ ЭТСА НИКОҲ УЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузилади деб ўқидим. Шу тўғрими? Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаган эканларку?!

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга хос ҳукм ҳисобланади. Ҳаммага эмас. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али разияллоҳу анҳуга "Фотима сени дунёдаги ва охиратдаги аёлинг", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @marifatuz_2
980 views13:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:11:33 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?
Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?
Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?
Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?
Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.
Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?
Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?
Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.
Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?
Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?
Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Улашинг: @marifatuz_2
1.0K views10:11
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:00:14 ЎЗИНИ ЭРИГА ҚАЙТА НИКОҲЛАНИШ УЧУН ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзини эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @marifatuz_2
964 views09:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:53:29 Live stream finished (21 minutes)
07:53
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:31:31 Live stream started
07:31
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:05:39 Live stream scheduled for Oct 5 at 07:30
07:05
Ochish/sharhlash
2022-10-05 09:54:53 НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @marifatuz_2
1.0K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-10-05 08:43:07
Улашинг: @marifatuz_2
1.0K views05:43
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:05:16 РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @marifatuz_2
1.0K views04:05
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:43:40
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Сўзлашлари ва қувватлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

Улашинг: @marifatuz_2
1.0K views02:43
Ochish/sharhlash