Get Mystery Box with random crypto!

MARHAMAT_BUGUN

Telegram kanalining logotibi marhamat_bugun — MARHAMAT_BUGUN M
Telegram kanalining logotibi marhamat_bugun — MARHAMAT_BUGUN
Kanal manzili: @marhamat_bugun
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.11K
Kanalning ta’rifi

⚡️ Долзарб мавзулар
⚡️ Марҳамат муаммолари
⚡️ Рахбарлар фаолияти
⚡️ Фойдали хабарлар
📍Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!
Мурожаат юбориш учун:👉 @marhamatbugunbot
Фақат реклама учун: @Marhamat_info

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-17 08:56:38
#Биласизми

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:

ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Асос: “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси.

@MARHAMAT_BUGUN
4.8K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:13:43
ДХХ томонидан олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
 
@MARHAMAT_BUGUN
4.7K views05:13
Ochish/sharhlash
2023-05-17 06:57:12 Ўзими "XALQ BANKI" ходимидай ҳис қиляпман..

Ҳамма мендан болалар пули қачон тушади деб сўраяпти

Шу саволларга жавоб берадигон инсон борми?

@MARHAMAT_BUGUN
4.8K views03:57
Ochish/sharhlash
2023-05-17 06:03:39
«ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А»

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Дўст бошқадур бошқадур улфат,
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат.
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул,
Ўз нафсига қилиб қўяр қул,
Сиз таниқли сиз энди машхур!
Танишларни танимайсиз-а?

Дийдор ширин дейдилар ахир!
Қўйинг араз гинаю кибр,
Дилдан суҳбат қурайликда бир!
Ғаниматмиз ўйламайсиз-а?

Вақтимизни кетказмай увол,
Кўришайлик келмаса малол!
Ранжитдими сизни бу савол?
Эсламасам эсламайсиз-а?

@MARHAMAT_BUGUN
5.3K views03:03
Ochish/sharhlash
2023-05-13 19:39:54
Президент бокс финалини томоша қилди

Шавкат Мирзиёев “Humo Arena”да бокс бўйича жаҳон чемпионати финал жангларини томоша қилди, якунда ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини топширди.

@MARHAMAT_BUGUN
913 views16:39
Ochish/sharhlash
2023-05-13 17:47:43
Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов ва Боҳодир Жалоловга олтин медалларни топширди.

@MARHAMAT_BUGUN
1.9K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-05-13 17:39:58
#Тезкор

Баҳодир Жалолов энг оғир вазнда жаҳон чемпиони!!!

Баҳодир Жалолов кубалик рақибини муддатидан олдин мағлуб этиб, олтин медални ва 200.000$ нақд пулни қўлга киритди.

Ғалаба муборак!

@MARHAMAT_BUGUN
1.9K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-05-13 17:14:43
Яна бир чемпионлик муборак Ҳасанбой!

Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани  1-раунддаёқ нокаутга учратди.

Рақибни қулатиш учун шоир Муҳаммад Юсуф сўзи билан айтганда, "ўзбекнинг анжанча"  иккита зарбаси кифоя қилди.

Қадоқ битган панжа
Зарби шунақа!
Кетмон тутган панжа
Зарби шунақа
Ҳабашмисан,
Фаранг,
Тур, эй, оғайни,
Ўзбекнинг анжанча
Зарби шунақа!

@MARHAMAT_BUGUN
2.0K viewsedited  14:14
Ochish/sharhlash
2023-05-13 16:20:47
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2023 финалларида Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалоловни қўллаб-қувватлаш учун «Ҳумо Арена» саройига ташриф буюрди.

Ҳасанбой Дўсматовнинг франциялик Билол Беннамага қарши жанги соат 18:15да, Баҳодир Жалоловнинг кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши жанги эса соат 18:30да бошланиши кутилмоқда.

Ҳозирга келиб, ўзбекистонлик 7 финалчидан дастлабкиси Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медалга эга чиқди.

@MARHAMAT_BUGUN
2.1K views13:20
Ochish/sharhlash
2023-05-13 16:01:14
#Тезкор

Ўзбекистон жамоаси бокс бўйича жаҳон чемпионатида биринчи олтин медални қўлга киритди

Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик рақибидан устун келди. Шу тариқа, Асадхўжа 200 минг $ мукофот пулини нақд қилди. Медалларни Шавкат Мирзиёев топшириши кутилмоқда.

@MARHAMAT_BUGUN
2.1K views13:01
Ochish/sharhlash