Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этган | MARHAMAT_BUGUN

#Биласизми

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:

ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Асос: “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси.

@MARHAMAT_BUGUN