2021-02-18 17:18:51
┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄
• ЗАМОН ЎЗГАРДИМИ, БИЗМИ? •
Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…
Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…
Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…
Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…
Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…
Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..
Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…
Эҳ, ўтган кунларга…
Вой, бу кунларга…
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw
6.1K views14:18