2021-01-30 19:07:50
Пайғамбарнинг (с.а.в.) жаннатдаги ҳамроҳи
Профессор Муҳаммад Ротеб Набулсий ҳикоя қилади:
“Инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги ҳажми унинг қилган солиҳ амаличалик экан.
Бизда Шом (Дамашқ)да «суқ саружа» деб номланган маҳалла бор. Шунингдек «жомеъ ал-вард» номли машҳур масжид мавжуд. Ва шу масжиднинг хатиби бор. Ҳикояга эса анча бўлган.
Мана шу хатиб тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибди. Саҳоватли набий хатибга "фалончи қўшнингизга бориб айтинг, у менинг жаннатдаги ҳамроҳимдир" дебдилар. Хатиб эса бундан таъсирланиб озор чекди. Чунки унинг шаҳодатлари бор, илмли, ақл идрокли, Қуръони каримдан, тажвиддан илм олган.
Унинг қўшниси эса оддийгина баққол. Ёғ сотувчиси бўлган. Шундан ҳалиги хатиб хавотирга тушиб қўшниси томон йўл олибди. Унинг эшигини тақиллатар экан шундай дебди: “Аллоҳга қасамки менда сизга Росулуллоҳдан хушхабар бор. Лекин Аллоҳ учун қилган амалингизни хабар этмас экансиз хушхабарни сизга айтмайман”.
Баққол қаршилик кўрсатган. Айтмайман деб қатъий туриб олган. Хатиб талаб қилавергач қўшниси мажбур сўзга кирибди.
“Мен бир аёл билан никоҳ шартномасини тузган эдим. Никоҳимизга 5 ой тўлганда унинг хомиласи тўққизинчи ойида эди. Ҳа, у зинокор эди, бола эса мендан эмасди”.
Сўзида давом этиб: “Уни талоқ этиш имкониятим бор эди ва бу адолатдан бўларди. Уни шарманда қилиш имкониятим ҳам бор эди ва бу адолатдан бўларди. Ҳукумат мен тараф, шариат мен тараф, унинг аҳли ҳам мен тараф бўлар эди, чунки қизлари зинокор. Чунки у аҳлини ҳам шарманда қилган эди. Атрофимдаги барча одамлар мен тараф бўлган бўлар эди. Лекин мен ундай қилмадим. Уни тавба қилишига ундадим”.
Вақт соати етгач, аёлнинг кўзи ёрибди. Қўшним болани ридоси остига олиб «ал-вард» масжидига борган. Имомнинг фарз намозига ният айтишини кутиб турган. Сўнгра болани эшик ортига қўйиб ўзи намозхонларга қўшилибди. Намоз тугагач гўдак йиғлай бошлаган. Унинг атрофида ҳамма намозхонлар йиғилиб ўраб олган. Қўшним эса ҳамма намозхонлар тўпланишини кутиб турган. Сўнгра ҳеч нарса бўлмагандай уларга юзланиб "тинчликми Аллоҳ хайрлик этсин, нима бўлди?", деб сўрабди. Улар унга "кел қара, бу ташландиқ бола экан" дейишибди. Шунда қўшним "уни менга беринг, мен уни ўз кафилимга оламан" дебди.
Шундай қилиб қўшним болани бутун маҳалла олдида худди ташлаб кетилган болани ўз қарамоғига олгандек бўлибди ва онасига пулини тўлабди!
Бу ҳикоя менга Аллоҳ таолонинг ушбу оятини эслатади: “Албатта, Аллоҳ адолатга ва эҳсон этишга амр этадир”.
Хайрия устун, адолат эса мажбурий. Лекин хайрия ихтиёрийдир.
У аёлни шарманда бўлишидан асради. У қатл этилиши ҳам мумкин эди. Чунки у зинокор.
У бошқа йўл тутиб, аёлни тавбага чақирди, уни солиҳа қилди, уни сатр этди ва унга ўғлини тарбия этишига ижозат берди...”
Араб тилидан умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.
@Marhabokarimova
6.5K views16:07