Get Mystery Box with random crypto!

​​#иқтибослар ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ Инсон бир дарё каб | Manoli so'zlar kanaliga kirish

​​#иқтибослар

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ

Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, сўзламас, жимгина оқар ва кетар...

Адолат недур? Гулни суғормоқдир.

Зулм недур? Тиконларни суғормоқдир.

Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт толгунинг қадар ҳавасдир...

Робингга қараб: "Менинг буюк дардим бор" - дема, дардингга қараб: "Менинг буюк Роббим бор", - дегин...

Гулнинг гўзаллиги - уруғининг поклигидан, инсоннинг гўзаллиги қалбининг поклигидандир.

Ишқни бийрон сайраётган булбулдан эмас, сассиз-садосиз жон бераётган парвоналардан сўра.

Миллиардлаб ерга бир-бир алоҳида ёғилаётган, бир-бирини туртмасдан ерга айро тушаётган қор учқунлари охири охират бўлган дунё йўлларида миллиардлаб инсонлар бир-бирига зарар бермай, халақит қилмай яшашлари, ҳаракат қилишлари мумкинлигини англатади, ахир...

Баъзан масъумлигимизга фаришталар ҳавас қилади, баъзан жоҳиллигимиздан шайтон қочарга жой тополмайди... Дунёга келганимизнинг асосий ғояси – Аллоҳни танимоқ, иймон келтирмоқдир.

Ҳеч бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув эртага сени чўктира олади ҳам.

Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир - япроқларни ёмғирлар ўстиради, гумбурлаган момоқалдироқлар эмас.

Одамлар сени ўз манфаатлари учун ҳаракат қилдиришни истайди, Аллоҳ эса сен ўз манфаатинг учун ҳаракат қилишингни истайди.

Тилингни тарбия қилишдан аввал дилингни тарбия қил. Чунки сўз тилга дилдан чиқиб келади.
Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади...

Карим БАҲРИЕВ таржималари

Албатта Яқинларингизга хам йуборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

Каналга Обуна бўлинг
➥ @Manoliso