Ўн олтига кирган Нигина табиатан гўзал, турк миллатига мансуб бўлиб, жуда кам гап қиз эди. Уйга кириб жарохатини перекисводород билан артиб, дорилаган киши бўлди-ю, хеч кимга айта олмади. Беэътиборлик қилди. Кундан кунга ёлгизликни хохлаб, қоронғи уйга кириб оладиган бўлиб қолди. Онаизор қизидаги ўзгаришни кўриб, бир куни эшик тирқишидан қизини пойлаб кўзларига ишонмади, дахшатга тушди...