Get Mystery Box with random crypto!

Meditsina olami - MAN MEDIC

Telegram kanalining logotibi manmedic — Meditsina olami - MAN MEDIC M
Telegram kanalining logotibi manmedic — Meditsina olami - MAN MEDIC
Kanal manzili: @manmedic
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 92
Kanalning ta’rifi

𝗠𝗔𝗡 𝗠𝗘𝗗𝗜𝗖 - 𝗔𝗤𝗟𝗟𝗜 𝗞𝗢𝗡𝗧𝗘𝗡𝗧
Ўзбекистондаги энг замонавий канал
Бу йерда сиз медицина оламидаги маълумот, янгилик, касслик, тафсия ва фактлар хақида тўлиқ ва тушунарли 2-тилда(кирил ва lotin) маълумотлар оласиз.
@uzedition_bot
@manmedic

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-06-30 12:56:49 Карантин чоралари кучайтирилади

Эпидемиологик вазият ёмонлашганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилди.

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади;

Бунда:
фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади.

“қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.


#manmedic_malumot
@ManMedic
1.8K views09:56
Ochish/sharhlash
2020-06-23 13:16:05 ​​Тилнинг ранги қуйидаги хасталиклар ҳақида хабар беради:

1. Оқ ранг - тана ҳарорати 37,5 даражадан юқори кўтарилиши, замбуруғли касалликлар белгиси. Тил юмшоқ бўлади ва кўп сўлак йиғилади, тилнинг ранги оқ ва кулранг тусда бўлади.

2. Қизғиш ранг - вируслар ва бактериялар, аллергик таъсирчанлик, шамоллаш белгиси.

3. Кулранг - озиқ-овқатдан заҳарланиш, сўлак кулранг тусга кириши мумкин.

4. Жигар ранг - сил, ортиқча кашандалик.

5. Оч пушти ранг - витамин етишмаслиги, кам қонлик (анемия), кальций ва магний етишмаслиги, фтор мувозанатининг бузилиши.

6. Сариқ ранг - жигар хасталиклари, ҳазм қилиш тизимида ҳазм қилиш суюқлигининг ошиб кетиши.

7. Кўк ранг - буйрак хасталиклари, кимёвий моддалардан заҳарланиш, қон босимининг тушиб кетиши, юрак уришининг секинлашиши.

8. Бинафша ранг - қон томирларидаги тромблар, ошқозон ачишини билдиради.

Ўпкадаги юқумли касалликлар тилга жигар ранг ва сарғиш тус бериши мумкин. Нафас йўллари ва ўпканинг куйиши (ёнғин бўлган ҳолатда), тилнинг ранги тўқ қизил, бинафша рангга яқинроқ тусда бўлади.

Суяк касалликлари – оч пушти ранг, тилнинг қуриши. Шунингдек, тилнинг қуриши қандли диабет хасталигида ҳам кузатилади ва тилнинг ранги сариқ тусда бўлади.

Юқорида кўрсатилган ташхис қўйиш усули аутоиммун касалликлари, ОИТС ва жигар циррози касаликларида қўлланилмайди.


#manmedic_malumot
#manmedic_foydali
@ManMedic
2.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2020-06-22 14:24:29 Хаммага ассалому алейкум менинг азиз обуначиларим !
Анча вақгача каналга маълумот ташланмагани учун минг бор узур сўрайман.
Бунинг сабаби озгина муаммо ва лирик чекиниш бўлган эди!
Каналимизни тарк этканларга афсус деб қоламан!
Aммо бизнинг каналга содиқ қолган обуначиларимизга жуда катта миннадорчилигимни билдираман!
Тез орада сизларни янги форматдаги маълумотлар билан таминлаб тураман, ишониб айтаманки сизга албатта ёқади!
Aгарда таклифларингиз бўлса бемалол мурожат қилинг мен жудаям хурсанд бўламан!

Хурмат билан канал Админи!
1.6K views11:24
Ochish/sharhlash
2020-06-22 14:16:08 “Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди. Аввалгидан ўзгаришлар бор

Туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхати янгиланди. Рўйхат қуйидагича:

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Қорақалпоғистон Республикаси
«қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Хўжайли тумани
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Андижон вилояти
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Бухоро вилояти
«қизил» ҳудуд: Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Жиззах вилояти
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Қашқадарё вилояти
«қизил» ҳудуд: Чироқчи, Китоб ва Муборак туманлари
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Навоий вилояти
«қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри
«сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Наманган вилояти
«қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари
«яшил» ҳудуд: Норин, Чортоқ, Мингбулоқ ва Уйчи туманлари


Самарқанд вилояти
«қизил» ҳудуд: Ургут тумани
«сариқ» ҳудуд: Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тайлоқ, Самарқанд ва Пайариқ туманлари
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сирдарё вилояти
«қизил» ҳудуд: Ховос тумани
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


Сурхондарё вилояти
«қизил» ҳудуд: Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музработ, Узун ва Шўрчи туманлари
«сариқ» ҳудуд: Сариосиё ва Термиз туманлари
«яшил» ҳудуд: Термиз шаҳри ҳамда Қизириқ, Бандихон, Олтинсой ва Шеробод туманлари


Тошкент шаҳри
барча туманлар "сариқ ҳудуд"


Тошкент вилояти
«қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари
«сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари
«яшил» ҳудуд: Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари


Фарғона вилояти
барча шаҳар ва туманлар "яшил ҳудуд"


Хоразм вилояти
«қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри ва Хонқа тумани
«сариқ» ҳудуд: Урганч ва Хазорасп туманлари
қолган барча туман ва шаҳарлар "яшил ҳудуд"


#manmedic_malumot
#manmedic_foydali
@ManMedic
1.6K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash
2020-06-09 06:00:11 ​​СИГAРЕТAНИНГ ИНСОН ОРГAНИЗМИГA ЗAРAРЛAРИ

Бир томчи никотин отни ўлдиришини ҳатто болалар ҳам билади. Бироқ, бу далил чекувчиларда алоҳида таассурот уйғотмайди: улар ўзларини бир вақтнинг ўзида бунча сигарета чекиб бўлмайди деган гап билан овутишади. Бироқ, тамаки тутунининг зарари никотиннинг ўзигина билан боғлиқ эмас, у фақат қарамлик чақиради, чекишнинг вайронкор таъсири бошқа омиллар билан ҳам ифодаланади.

Сигарета тутуни билан биргаликда чекувчи қуйидаги моддаларни ҳам ютади:
Маргимуш.
Бу заҳар юрак муаммоларига сабаб бўлади, саратонни келтириб чиқаради ва танадан чиқиб кетиши жуда қийин.
Формалдегид. Ушбу заҳарли кимёвий бирикма биринчи навбатда, нафас олиш тизимига салбий таъсир қилади.
Полоний. Ушбу элемент радиоактив хусусиятларга эга. «Тажрибали» чекувчиларнинг 40 фоизи мунтазам равишда полоний заррачаларини ютади.
Бензол. Ушбу органик модда лейкоз ва бошқа онкологик касалликларнинг биринчи сабабчисидир.
Смола. Сигарета тутунидаги смола ўпкада чўкма сифатида қолиб кетади. Вақт ўтиши билан у тобора кўпайиб, бронхларни торайтиради, ўпканинг ҳажмини камайтиради ва оқибатда организмга кислород киришини ёмонлаштиради.

Бу моддалар — тамаки тутунининг бир қисми бўлган ягона заҳарлар эмас. Сигареталарнинг стандарт кимёвий текшируви тасдиқлаганидек, ҳар бир тортиш кўплаб заҳарли моддалардан иборат аралашмани ютиш демакдир, уларнинг таркибида жумладан:

Заҳарли газлар ва буғлар: метанол, аммиак, бутан, метан, водород сулфиди, ис гази;
Органик бирикмалар: синил кислота, асетон, фенол, карбазол, индол;
Оғир металлар: қўрғошин, радий, кадмий, цезий, алюминий, сурма.
Ушбу таркибий қисмлардан ҳеч бири хавфсиз эмас — уларнинг ҳар бири организмга у ёки бу тарзда шикаст етказади, иммунитетни заифлаштиради, ўпкаларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, қон оқимига кириб, юрак, мия ва бошқа органлар ишини бузади, ҳужайра мутациясига олиб келади ва онкология сабаб бўлади.

ТИББИЙ СТAТИСТИКA
Сигарет чекишнинг оқибатлари жуда турлича бўлиши мумкин — тамаки тутуни деярли барча ички органларга таъсир қилади. Бироқ, ушбу зарарли одатнинг энг кўп кузатиладиган асоратлари қуйидагилардир:

Сурункали бронхит;
Нафас олиш тизимининг онкологик касалликлари;
Юрак-томир патологиялари (ЙИК, артериал гипертония, қон томир тромбози ва бошқалар).
Ўпка саратони билан оғриган беморлар 90 фоизининг анамнезида чекиш ҳолатлари мавжудлигини статистика ҳам тасдиқлайди. Бундан ташқари, бронхит ва эмфиземадан ўлим ҳолларининг 75 фоизи у ёки бу тарзда бу зарарли одат билан боғлиқ. Чекувчиларнинг юрак хасталиклари ҳам 25% ҳолларда оғирроқ кечади ва кўпроқ ўлимга олиб келади.

#manmedic_malumot
#manmedic_foydali
@ManMedic
2.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2020-06-08 19:00:48 ​​Ҳомиладорликда қўл увишишининг умумий сабаблари:

Шишлар. Бўлажак она ва ҳомила учун хавф туғдирмайдиган энг эҳтимолли сабаб. Ҳомиладорлик даврида буйракларга тушадиган юк ортади. Суюқлик тўқималарда ушланиб, асаб тугунлари ва қон томирларига босим ўтказа бошлайди. Натижада оёқ-қўлларда қон айланишининг бузилиши ва уларнинг увишиши кузатилади. Бундан ташқари, шиш ривожланишига прогестерон ишлаб чиқарилишининг кўпайиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Танадаги минерал ва витаминлар баланси бузилиши. Ҳомиладорлик пайтида қўл ва оёқларда кўпинча A ва Б гуруҳлари витаминлари етишмовчилиги туфайли безовталик кузатилади, магний, калий, темир, калций етишмовчилиги оёқ-қўллар сезгирлиги бузилиши, тортишишлар ва оғриқларга олиб келади. Муаммони таомномага микроелемент ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Туннел синдроми — билак пайлари ва суяклари орасидаги ўрта асабнинг қисилиши фонида юзага келадиган клиник кўринишлар мажмуи. Ушбу нейропатия компютерда ишлайдиганлар, скрипкачилар, пианист ва қўллари доимий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларнинг касбий касаллиги ҳисобланади.

Бўйин ёки бўйин-кўкрак умуртқалари остеохондрози. Умуртқа ва умуртқалараро дисклардаги патологик ўзгаришлар туфайли қўллар увишиши эҳтимоли жуда катта. Бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар иккинчи аҳолиси остеохондрозга чалинган. Ҳомиладорлик, қоида тариқасида, вазиятни янада оғирлаштиради ва касаллик хуруж олишини келтириб чиқаради. Остеохондроз учун асаб қисилган томондаги жимжималоқ ва номсиз бармоқ увишиши характерлидир
.
Умуртқалараро чурра. Бунда патология механизми асаб қисилишидаги каби.
Умуртқа поғонасининг бўйин қисми артрози. Умуртқа тузилмаларнинг яллиғланиш-дегенератив жараёнлари кўпинча асаб ўтказувчанлиги бузилишига олиб келади, бунинг натижасида ҳар иккала қўл ва оёқларда увишиш кузатилиши мумкин.

Эндокрин касалликлар. Қандли диабетда бу ҳолат шикастланган томирлар бўйлаб қон оқиши қийинлашиши оқибатида юзага келади.
Рейно синдроми — бу тизимли касаллик, масалан, васкулит ёки склеродерма фонида ривожланадиган иккинчи даражали ҳолат. Синдром ҳомиладорлик билан боғлиқ эмас, шунчаки агар аёлда бундай синдром олдин мавжуд бўлган бўлса, ҳомиладорликда у фаоллашиши мумкин. Синдром томирлар спазми туфайли қўл-оёқларда артериал қон айланишининг бузилиши билан тавсифланади. Қўл ва оёқ бармоқларининг учлари тўсатдан увишади, совий бошлайди, териси оқариб кетади. Кейин оғриқ, ачишиш, кенгайиш ҳисси сезилади. Хуруж қон айланишининг тикланиши билан якунланади, бу вақт терининг қизариши, қизиши сезилади.

Тор кийимлар кийиш. Тор манжет ёки енг мушак ва асабларнинг қисилишига олиб келади, қолаверса қўллар шишганлиги туфайли илгари ўлчами мос бўлган кийимлар ҳам торлик қилиб қолиши мумкин.
Сумкани елкада кўтариб юриш. Бу одат ҳам асабларнинг қисилиши, қон айланишининг бузилишига олиб келиши мумкин.

#manmedic_malumot
@ManMedic
2.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2020-06-08 16:00:33 ​​ТУЯ СУТИНИНГ ФОЙДAЛИ ХУСУСИЯТЛAРИ

Туя сутининг фойдаси унинг таркибидаги ноёб моддалар мавжудлигида ётади. Ушбу маҳсулот таркибида темир микроелементи мавжуд, у қон таркибини яхшилайди ва ҳужайралардаги метаболик жараёнларда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзида қизил қон таначалари ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштирадиган аминокислоталар сақлайди, шунинг учун туя сути камқонликдан азият чекадиганларга айниқса тавсия этилади.

Фосфор ва калцийнинг таъсири туфайли суякларда регенерация фаоллашади ва уларнинг мустаҳкамлиги ортади. Кўп миқдорда аскорбин кислотаси мавжудлиги иммунитетни мустаҳкамлаш ва организмнинг ҳимоя функцияларини яхшилашга кўмаклашади.

Д витамини мавжудлигини ҳисобга олганда бу маҳсулот болаларда остеопороз ва рахит хавфини камайтиради. Б гуруҳ витаминлари эса асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради ва стресс, уйқусизлик ва чарчоқдан қутилишга ёрдам беради.

Кўп миқдорда натрий мавжудлиги туфайли туя сути чанқоқни тезда қондиради, бу чўлда сафар қилиш даврида айниқса муҳимдир. Қолган микроелементлар қаторида ҳужайра ферментларининг бир қисми бўлган кобалт, юак-томир тизими фаолиятини яхашиладиган калий ҳам мавжуд.

#manmedic_foydali
@ManMedic
1.4K views13:00
Ochish/sharhlash
2020-06-08 14:00:53 ​​Невроз (неврастения) қандай касаллик?

Невроз
асабнинг ортиқча зўриқишидан келиб чиқади. Асаби тор одамлар неврозга тез чалинишади. Ақлий ва жисмоний меҳнатнинг номутаносиблиги, доимий ҳиссий зўриқишлар, яқин кишисидан жудо бўлиш, оила ва ишхонадаги келишмовчиликлар, қўрқув ва хавотирда юриш неврозга сабабчи бўлади. Неврознинг оила аъзоларида учраши унинг ривожланишида наслий омилларнинг аҳамиятини ҳам кўрсатиб беради. Ёш болаларда неврознинг ривожланишига уни ўраб турган муҳит, айниқса, ота-она орасидаги жанжаллар сабабчи бўлади. Болалик даврида олган тан жароҳатлари ҳам бундан мустасно эмас.
Невроз нафақат жаҳлдор одамлар, балки ўта андишали одамларда ҳам ривожланиши мумкин. Айниқса, андишали одам жанжалли воқеалар рўй берганда ҳиссиётга изм бермасликка, ўзини бошқариб туришга ҳаракат қилади, бировнинг кўнглини оғритиб қўймай дейди. Бу ҳолатлар, аксарият ҳолларда, асаб тизимининг чарчашига сабабчи бўлади. Шунингдек, витаминлар етишмовчилиги, камқонлик, сурункали ва оғир касалликлар ҳам неврозга олиб келади.

#manmedic_malumot
@ManMedic
1.6K views11:00
Ochish/sharhlash
2020-06-08 08:40:03 ​​ҲОМИЛA ТУШИШИ — СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAШХИСЛAШ, ДAВОЛAШ ВA ОЛДИНИ ОЛИШ

Ҳомила тушиши, спонтан аборт — ҳомиладорликнинг ўз-ўзидан (спонтан) патологик узилиши. Клиник равишда аниқланган ҳомиладорлик ҳолатларининг 15-20 фоизи спонтан аборт билан якунланади. Бу рақамлар қуйи чегарадир, чунки кўп ҳолларда ҳомила тушиши эрта муддатларда юзага келади — аёл ҳомиладор бўлганини англашга улгурмайдилар, унинг белгилари эса кўпинча кўп миқдорда ҳайз келиши билан адаштириб юборилади.

Тўлиқ ўқиш - тугмаси


#manmedic_malumot
@ManMedic
1.4K views05:40
Ochish/sharhlash
2020-05-29 09:01:15 ​​Нега узоқ муддат ўтирган ҳолатда бўлиш зарарли?

Одам танаси юриш ва ҳаракатланишга мослашган. Бироқ компютер ва офис ишлари баъзида 7-9 соатлаб бир жойда ўтириб ишлашга мажбур қилади. Камҳаракат меҳнат фаолиятининг "бонусларидан" бири - умуртқа поғонаси ва қоматни тутиш билан боғлиқ муаммолар, елкалар, бўйин, бошда оғриқ сезилиши саналади.

Ўтроқ турмуш тарзи эртами-кеч ортиқча вазн тўпланишига олиб келади. Тўлача инсонлар озғин инсонларга қараганда суткасига 2,5 соат кўпроқ ўтирган ҳолатда бўлишлари аниқланган.

Жисмоний фаолликнинг камлиги ёки унинг умуман бўлмаслиги, шу жумладан бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш бир нечта сурункали касалликлар - қандли диабет, юрак касалликлари ва жигар касалликлари ривожланишига ҳисса қўшади.

Шу сабабли айниқса карантин даврида уйдан кам чиқадиганлар кунора енгил жисмоний машқлар қилиб туришлари, ишлайдиганлар эса ҳар 1-2 соатда танаффус олишлари тавсия этилади.

Каналга обуна бўлинг - @ManMedic
2.5K views06:01
Ochish/sharhlash