Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳомиладорликда қўл увишишининг умумий сабаблари: Шишлар. Бў | Meditsina olami - MAN MEDIC

​​Ҳомиладорликда қўл увишишининг умумий сабаблари:

Шишлар. Бўлажак она ва ҳомила учун хавф туғдирмайдиган энг эҳтимолли сабаб. Ҳомиладорлик даврида буйракларга тушадиган юк ортади. Суюқлик тўқималарда ушланиб, асаб тугунлари ва қон томирларига босим ўтказа бошлайди. Натижада оёқ-қўлларда қон айланишининг бузилиши ва уларнинг увишиши кузатилади. Бундан ташқари, шиш ривожланишига прогестерон ишлаб чиқарилишининг кўпайиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Танадаги минерал ва витаминлар баланси бузилиши. Ҳомиладорлик пайтида қўл ва оёқларда кўпинча A ва Б гуруҳлари витаминлари етишмовчилиги туфайли безовталик кузатилади, магний, калий, темир, калций етишмовчилиги оёқ-қўллар сезгирлиги бузилиши, тортишишлар ва оғриқларга олиб келади. Муаммони таомномага микроелемент ва витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Туннел синдроми — билак пайлари ва суяклари орасидаги ўрта асабнинг қисилиши фонида юзага келадиган клиник кўринишлар мажмуи. Ушбу нейропатия компютерда ишлайдиганлар, скрипкачилар, пианист ва қўллари доимий зўриқиш билан боғлиқ бўлганларнинг касбий касаллиги ҳисобланади.

Бўйин ёки бўйин-кўкрак умуртқалари остеохондрози. Умуртқа ва умуртқалараро дисклардаги патологик ўзгаришлар туфайли қўллар увишиши эҳтимоли жуда катта. Бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар иккинчи аҳолиси остеохондрозга чалинган. Ҳомиладорлик, қоида тариқасида, вазиятни янада оғирлаштиради ва касаллик хуруж олишини келтириб чиқаради. Остеохондроз учун асаб қисилган томондаги жимжималоқ ва номсиз бармоқ увишиши характерлидир
.
Умуртқалараро чурра. Бунда патология механизми асаб қисилишидаги каби.
Умуртқа поғонасининг бўйин қисми артрози. Умуртқа тузилмаларнинг яллиғланиш-дегенератив жараёнлари кўпинча асаб ўтказувчанлиги бузилишига олиб келади, бунинг натижасида ҳар иккала қўл ва оёқларда увишиш кузатилиши мумкин.

Эндокрин касалликлар. Қандли диабетда бу ҳолат шикастланган томирлар бўйлаб қон оқиши қийинлашиши оқибатида юзага келади.
Рейно синдроми — бу тизимли касаллик, масалан, васкулит ёки склеродерма фонида ривожланадиган иккинчи даражали ҳолат. Синдром ҳомиладорлик билан боғлиқ эмас, шунчаки агар аёлда бундай синдром олдин мавжуд бўлган бўлса, ҳомиладорликда у фаоллашиши мумкин. Синдром томирлар спазми туфайли қўл-оёқларда артериал қон айланишининг бузилиши билан тавсифланади. Қўл ва оёқ бармоқларининг учлари тўсатдан увишади, совий бошлайди, териси оқариб кетади. Кейин оғриқ, ачишиш, кенгайиш ҳисси сезилади. Хуруж қон айланишининг тикланиши билан якунланади, бу вақт терининг қизариши, қизиши сезилади.

Тор кийимлар кийиш. Тор манжет ёки енг мушак ва асабларнинг қисилишига олиб келади, қолаверса қўллар шишганлиги туфайли илгари ўлчами мос бўлган кийимлар ҳам торлик қилиб қолиши мумкин.
Сумкани елкада кўтариб юриш. Бу одат ҳам асабларнинг қисилиши, қон айланишининг бузилишига олиб келиши мумкин.

#manmedic_malumot
@ManMedic