Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Улул Азм Пайғамбарларни биласизми!? Улул азм (а | Манфаатли Илмлар

#Биласизми

Улул Азм Пайғамбарларни биласизми!?

Улул азм (азму матонатли) Пайғамбарлар бештадир:
Нуҳ алайҳиссалом;
Иброҳим алайҳиссалом;
Мусо алайҳиссалом;
Ийсо алайҳиссалом;
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.


Бу буюк пайғамбарлар ўзларининг Аллоҳ буюрган ҳукмларини инсонларга етказиш йўлида жуда кўп қийинчилик, кулфатларга ушрашган.Аммо балоларга сабр, матонатли бўлишда барчага ўрнак бўлганлар.
Аллоҳ таоло улар ҳақида Қуръони Каримнинг Аҳқоф сурасида шундай марҳамат қилади: "Бас, азиймат соҳиби бўлган Расуллар сабр қилгандек сабр қил" (35-оят).Аллоҳ таоло бизларни шу зотлардан ўрнак оладиган бандаларидан қилсин.Омин!

"Ҳадис ва Ҳаёт" китоби 19-жузидан