Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Фузул шартномаси ҳақида эшитганмисиз? Бу воқеа | Манфаатли Илмлар

#Биласизми

Фузул шартномаси ҳақида эшитганмисиз?

Бу воқеа ҳижратдан 34 йил аввал(милодий 590 йил), зулқаъда ойида содир бўлади.Зубайд қабиласидан бўлган бир кишидан Қурайш катталаридан Ос ибн Воил Саҳмий мол сотиб олади-ю, лекин унга ҳаққини бермайди.Қурайш бошлиқларига қанча арз қилишига қарамасдан, улар Ос ибн Воилдан ҳайиқиб унга ёрдам беришмайди.

Шунда зубайдлик киши бутун шаҳарга арз-дод солади.

Маккадаги бир гуруҳ кишилар Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйига йиғилишиб, ўша мазлумга ёрдам беришга аҳдлашишади.Бу иш фазилатли ҳисоблангани учун уни қурайшликлар фузул шартномаси деб аташади.Шундан сўнг бу кишилар Ос ибн Воилнинг олдига бориб, мазлумнинг ҳаққини олиб беришади.

Кейинчалик ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу шартномада иштирок этганликларидан қувониб юрган эканлар.

"Оламларга раҳмат Пайғамбар" китобидан