Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пў | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан байрам табриги

Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тингловчи-курсантлари, соҳа фахрийлари ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини 21 март – Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклайман.

Наврўз халқимизнинг табаррук ва гўзал қадриятларидан бири бўлиб, уч минг йилдан ортиқ тарихга эга қадимий байрамдир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев байрам табрикларида Наврўзнинг моҳияти, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадри ҳақида «Мустақиллик йилларида Наврўзи олам диёримиздаги барча миллат ва элат вакилларини ягона ва аҳил оила этиб бирлаштирадиган дўстлик ва нафосат байрамига айланганини биз юксак қадрлаймиз. Бундай ноёб ва бебаҳо бойлигимизни ҳамиша кўз қорачиғидай асраб-авайлаймиз», – дея алоҳида таъкидлаганлар.

Дарҳақиқат Наврўзи оламни юртимизда янгиланиш, тинчлик ва дўстлик байрами сифатида кенг нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қарори билан 21 март санаси бутун дунёда «Халқаро Наврўз куни» сифатида кенг нишонланаётганлигининг ўзи ҳам мазкур Шарқ Янги йили нақадар улкан қадрият эканлигини англатади.

Қадрли ҳамкасблар!

Ушбу қутлуғ айёмда сизларнинг ҳар бирингизга юрт тинчлиги, осойишталиги ва равнақи йўлида қилаётган муносиб хизматингиз учун миннатдорлик билдириб, олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга қувонч, файзу-барака олиб келсин!

П.Р.Бобожонов,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири,
генерал-лейтенант.

@manaviyat_va_marifat_darsi