Get Mystery Box with random crypto!

​Жисмоний камчилик туфайли Ник болалигида кўп таҳқирланган. От | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

​Жисмоний камчилик туфайли Ник болалигида кўп таҳқирланган. Ота-онаси уни оддий мактабда ўқишга мажбур қиларди. Бу болага азоб берарди. Бундан ташқари, тенгдошлари ўзларига ўхшамаганлиги учун Никни мазах қилишарди. Бунга жавобан бола ҳеч нарса дея олмасди. 6 ёшлигида акаси саратон касаллигидан вафот этгач, у қаттиқ ларзага тушди. Ҳатто 10 ёшида у ўзини-ўзи ўлдирмоқчи бўлди. Бироқ, ўзини-ўзи ўлдириш ота-онаси, уни севувчи кишиларга катта қайғу келтиришини ўйлаб, бундай қалтис ўйдан воз кечди. Шунда у ўзини христианликда, Яратганга бўлган муҳаббат ила қайтадан кашф этди.
    17 ёшида Вуйчич биринчи бор черковга ибодатга келганлар ҳузурида диний маъруза ўқиди. 19 ёшида эса уни ўзи таҳсил олаётган Гриффит университети талабалари учун маъруза ўқишга таклиф этишди. Маъруза жуда катта муваффақият қозонди ва ёш австралияликлар жонли муносабатига сазовор бўлди.
    Ностандант кўриниш, ғамхўрлик ва ҳаётни севиш ёш маърузачига машҳурлик келтирди. Бу эса унинг 1999 йилда “Қўл-оёқсиз ҳаёт” деб номланувчи диний хайрия ташкилотини тузишга туртки берди. Қисқа вақт ичида Никнинг қитъадаги машҳурлиги шу даражага етдики, у 2005 йили “Young Austalian of the Year” (“Йилнинг ёш австралиячиси”) нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Ник “Attitude is Altitude” деб номланувчи мотивацион компания соҳиби ҳамдир.
    Ник Вуйчич саёҳатни севади. Шу аснода ўзининг дунёқарашини кенг тингловчилар оммасига етказиш учун диний мавзуда маърузалар қилади. У 45 та мамлакатда бўлди. Айни пайтда ҳам ўзининг саёҳатлари сонини мунтазам ошириб боришга интилади. 2015 йил март ойида Москва ва Санкт-Петербургда мотивацион маърузалари билан чиқишлар қилди. Ҳиндистонда бир учрашувда у билан учрашиш учун 110 мингдан зиёд одамлар тўпланди.
Ажойиб нотиқнинг Аллоҳ буюрганларини сўзсиз бажариш, қўлсиз-оёқсиз бўлсада, доимо олға интилиш, ўзи каби ҳаётда ўз ўрнини  топиш юзасидан қилган маърузалари одамларни ҳеч қачон бефарқ қолдирмайди.