Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли фуқаролар ва мамлакатимиз меҳмонлари! Мамлакатимизни | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

Ҳурматли фуқаролар ва мамлакатимиз меҳмонлари!

Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотининг тиклангунига қадар Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, шу жумладан Йўл харакати хавфсизлиги тизми жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилганлигини, фуқароларнинг ва уларнинг мулкларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

102 тизими одатий режимда ишламоқда.

Фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўраймиз.

Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишингизни, махсус траспорт воситаларига йўл беришингизни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV