Get Mystery Box with random crypto!

​Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармасдан унг | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармасдан унга тажовуз қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди


Жорий йилнинг 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб бормоқчи бўлган вақтида ЙПХ инспекторининг хизмат олиб боришига тўсқинлик қилиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаб, ходимга нисбатан тажовуз қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати