Get Mystery Box with random crypto!

​​АВТОБЛОГЕРЛАР (АЙНИҚСА ЮТУБДАГИЛАР) БУНИ АЛБАТТА ЎҚИНГ КЎП | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

​​АВТОБЛОГЕРЛАР (АЙНИҚСА ЮТУБДАГИЛАР) БУНИ АЛБАТТА ЎҚИНГ

КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ УЧУН ЗЎР ТАВСИЯ

Эсингизда бўлса яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари юртимизда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари натижасида вафот этганлар сонини 2021 йилнинг 10 ойи давомида 2000 нафарга яқин экани ҳақида гапирганди (видеони 56:56 дақиқасида).

Статистикага эътибор беринг.
3 млн. 775 дан ортиқ автомашина бор экан
2021 йил 10 ой давомида оламдан ўтганлар 2000 нафарга яқин
Правага ўқитадиган ўқув ташкилотлари 1200 тага яқин
Правага ўқитадиганларнинг 660 таси ҳусусий
Правага ўқитадиганларнинг 700 минг сўмга права беряпти экан.

Энди фикримизни давом эттирсак. Умуман олганда ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ хатти ҳаракатлар юзасидан олинган видеолар сони 500 дан ортиқ ва ва ўртача 5 та блогер бир биридан кўчириб ўзининг саҳифасига қўйса 2 минг 500 тага айланади. Лекин йўл транспорт ходисалари, уларда иштирокчилари, маст холдаги автомашина бошқариш, инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан қочиб кетиш каби ҳолатлар қанча эканини биласизми?

Мана бир мисол, маст ҳолда автомашина бошқариб бориб йўл ўртасидаги тўсиққа урилган ҳайдовчи. 4-5 нафар ЙПХ инспекторлари ва ТВ вакиллари 2 соатдан кўп вақт оввора бўлди. Устига устаг ҳайдовчи "шантажлар" қилишга уринди.

Ёки маст ҳолда машина бошқариб келган ҳайдовчи томонидан ЙПХ инспекторларини айбдор қилиниши, бунга ҳам 1,5-2 соат вақт сарфлашди ходимлар.

Ёки автомашинани салонида қурол, психотроп воситалар ва бошқа таъқиқланган нарсалар олиб юрган хайдовчилар билан боғлиқ

Яна бошқа, қиммат Мерседес машинасида бошқалар ҳаётини хавфга солиб ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчининг ҳатти-ҳаракатларини бир неча юз мингдан ортиқ обуначиси бор каналингизга жойласангиз, кўришлар ҳисобида оладиган даромадингиз янада ортган бўларди. Қаердандир текшириб текширилмаган 2-3 дақиқали видео учун бир неча цент олгандан кўра, аниқ фактлар асосидаги видеоларга яхшироқ даромат олсангиз яхши эмасми?

Яна бир гап, хизмат ва касбий сирларини яхши ўзлаштирмаган давлат хизматчиси (ГАИ ёки Дарётранс (блогерлар тилида шундай дейилади) ходимларини)ни обрўсизлантириб, юртимиз имиджига салбий таъсир кўрсатгандан кўра, хайдовчиларнинг сал маданиятлироқ бўлишга чақирсангиз кўпроқ фойдали бўлмасмиди. Ҳам киссага, ҳам ҳиссага.

Энг аччиқ ва оғриқли гапим: Авваллари битта иккита одам бўларди, "Озодлик"ни ёки "БИ-БИ-СИ"ни мухбири дердик. Мана энди уларнинг сони бир неча мингдан ортиб кетди, биргина Ўзбекистонни ўзида.

"Бир нарса тв", "Аллакимович", "у ерликлар", "бу ерликлар" деб тармоқларда каналлар очиб олиб ҳар балони чиқариб ётибди. Бу эса юртбоши ёки бошқа раҳбарларнинг юртни имиджини ошириш борасидаги саъйи ҳаракатларига стоп белгиси бўлиб тўсиқ бўлмаяптими? Бўляпти. Мен "ақллилик қилма" дейишингиз мумкин. Лекин "ҳақиқат аччиқ бўлади" деган гап борлигини эсдан чиқарманг.

Ҳуллас 5 дақиқалик видеони 100 000 киши кўрса қанчаю, 120 дақиқалик видеони томоша қилса қанча даромад олинади.

Ҳа яна бир гап агар ходим нотўғри харакат қилган бўлса тасвирга олиб, битта дискка ёзиб ёки бугунги кунда ахборот хизмати рахбарларининг контактлари орқали мутассаддиларга етказиш лозим ва мурожаатингизга муносиб жавоб ололмасангиз тармоқларга жойласангиз кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз

Фикр билдириш бу ерда