Get Mystery Box with random crypto!

Бу қизиқ! Аляскани Россия империяси АҚШ хукуматига ялиниб сот | Ma'lumot GlobalTrend🌐

Бу қизиқ!

Аляскани Россия империяси АҚШ хукуматига ялиниб сотгани хақида

Бу савдо келишуви Россия империясини Қрим урушида Англия, Франция ва Туркиядан (шунингдек бошқа иттифоқчи давлатлар хам бўлган) қақшатқич мағлубиятидан сўнг нихоятда долзарб масала бўлиб қолганди. Чунки Россия империясини хазинаси бўшаб қолган, Аляскадай узоқ ўлкани сақлаб қолиш амри махол бўлиб турган эди. Бундан ташқари бу жойлар йиллик дотацияда (қарз) ўтирарди. Аляскани назорат қилувчи Рус-Америка компаниясидан Россия давлат ғазнаси борган сари қарзга ботиб бормоқда эди. Бу жойларни сотиб юборишни аввалдан Шарқий Сибирь генерал-губернатори Муравьёв-Амурский хам подшо Николай I га бир неча бор маслахат бериб хатлар йўллаганди. Қрим урушида енгилиб тамом расвоси чиққан Россия олдида бу ярим оролни сотиш энди сиёсий жихатдан хам мухим бўлиб қолганди. Россия ўзини Тинч океани қирғоқларини инглиз флотидан сақлаш учун АҚШ ни иттифоқчи қилиши зарурлигини жуда яхши тушуниб турганди.Бундан ташқари АҚШ даги диний секта "мармонлар" Аляскага кўчиб ўта бошлайдилар. Россияни АҚШ даги элчиси Эдуард Стекль Петербургга ташвишли хатлар йўллай бошлайди.Аляскада аслида руслар уни сотмасдан олдинроқ нефть ва олтин конлари топилиб бўлганди. Аммо уни қазиб олиш, жойларини топишга сарфланадиган маблағни ўзи йўқ эди. АҚШ бу худудни барибир олиб қўйиши кундай равшанлашиб бормоқда эди. Россия империяси хукумати Стеклга қандай бўлмасин Аляскани сотиб олишга АҚШ конгрессини кўндириш вазифасини топширганди. Аляскани сотиш масаласини империяда фақат олти киши хабардор эди. Булар подшо Александр II, буюк княз Константин Романов, ташқи ишлар министри-Александр Горчаков, молия министри-Михаил Рейтерн, денгиз флоти министри-Николай Краббе ва албатта элчи Эдуард Стекльни ўзи эди. Ташаббус молия вазири Рейтерндан чиққанди.
Эдуард Стекль АҚШ да 1854-йилдан бери элчи бўлиб АҚШ юқори доиралари билан аллақачон тил топишиб олганди ва хатто АҚШ фуқароси бўлган аёлга хам уйланиб олганди. У ўзини дипломатик салохиятини ишга солиб кўплаб сенаторларни Аляскани сотиб олишга овоз беришларига кўндиради.(албатта текинга эмас) Хуллас АҚШ конгрессидаги бахс-мунозараларга қарамасдан кўпчилик овоз билан Аляскани Россиядан сотиб олиш бўйича хужжат ратификация қилинади. 1867-йил 18-октябрь куни соат 15:30 да Аляска ярим оролида Россия байроғи тушурилиб АҚШ байроғи тантанали равишда кўтарилди.
АҚШ Аляска учун Россия империясига 7 млн 235 минг доллар тўлаганди. Бу пулларни тақдири нима бўлди? Эдуард Стекль ўз хизматлари учун ўша захоти-21000 $ ни ўз ёнига урди. 144000 $ ни эса конгрессда шартнома учун овоз берган сенаторларга пора сифатида тақсимлаб берди. Қолган 7 млн $ эса Лондон банкига ўтказилади. Бу пулларни конвертацияси ва пул айланма операцияси учун инглизлар хам 1,5 млн $ ни чегириб қоладилар. Қолган пуллар олтинга айлантирилиб Петербургга "Барк Оркни" номли кемада жўнатилади. Аммо кема Петербургга етай деганида чўкиб кетган экан. Қидирув ишлари натижасида олтин топилмайди. Бу жумбоқ халигача сирлигича қолмоқда ўзи ўша пуллар Лондондан чиққанмиди ёки йўқми? деган. Ёки бу Стекль ва молия вазири Рейтерннинг ўйини бўлганмикан? деган саволлар халигача рус тарихини қора доғларидан бири бўлиб қолмоқда.

Каналга уланиш
http://t.me/MalumotGlobalTrend