2020-08-21 14:47:34
:
Ушбу шеърим Ватанимиз мустақиллигининг 29-йиллигига бағишланади.
Сен фахримсан Ватаним
Хурсандирман шодман ҳаётда,
Шундай сахий юртда туғилдим.
Ҳаётда ҳам топмас иззат шон,
Ўз юртини қадрини билмас ким.
Осмонўпар пурвиқор тоғлари,
Сеҳрга бурканган чаман боғлари.
Меҳмондўст доно пок инсонлари.
Мазмунли ўтар шонли онлари.
Юртини билмас инсон бўлгай хор,
Ватан сен билан умрим беғубор.
Яхшилик ҳеч бахтга бўлмас зор,
Қувончлардан умри ҳам баҳор.
Ўзга юртга қилсам мен сафар,
Соғинч қийнаб тез ортга қайтаман,
Меҳринг чорлар доим бизларни,
Сен фахримсан, сенсиз нетаман.
Сен соғинчсан ўлмас муҳаббат
Бахтсан буюк қудрат маскани.
То ҳаётдир завқ бериб шодлик,
Юрти бўлсин ҳар бир кимсани.
Бахтиёр Йўлдошев Фарғона вилояти Учкўприк тумани.
Maktabim telegram kanaliga obuna bo'ling: https://t.me/joinchat/AAAAAFFh6rafz7K-yv1OJg
1.0K viewsedited 11:47