Get Mystery Box with random crypto!

​Энди бошланғич синф ўқитувчиси 1 ставка ишлай олиши даргумон | MAKTABIM | UYDA QOLING!

Энди бошланғич синф ўқитувчиси 1 ставка ишлай олиши даргумон

Бир неча кундирки, Ўзбекистон бўйлаб бошланғич синф ўқитувчиларидан мурожаатлар ёмғири келмоқда.

Уларнинг эътирозига сабаб бўлган парадокс шундай:
Ўқитувчилар учун 1 ставка 18 соат. Бошланғич синф ўқитувчилари ўқиш, она тили, тасвирий санъат, жисмоний тарбия каби предметлардан ўтади. Ҳаммаси бўлиб аксарият ўқитувчиларда 18 соатни ташкил этади. 18 соат хафтасига дарс – бу 1 ставка демакдир. Лекин...

Келинг, бу масалада Халқ таълими вазирлиги жавобидан келтираман:

"2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида бошланғич (1-4) синфларга рухсат этилган максимал ҳафталик юклама жами 88 соат этиб белгиланган. Бугунги кунда бошланғич синфларнинг ҳафталик юкламалари амалда жами 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.
Шу сабабли, бошланғич синфларнинг максимал ҳафталик юкламаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Қисқартирилган ҳолатда ҳам дипломида жисмоний тарбия мутахассислиги булган ўқитувчи
1-синфда 18 соат, 2-4 синф ўқитувчиси 17 соат дарс беради. Дипломида жисмоний тарбия булмаган укитувчилар 1- синфда 17 соат 2-4 синфларда 16 соатдан дарс бериши мумкин".

Бундан келиб чиқадики, хафталик юклама санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиб қилинмоқда. Лекин шундай экан нега ставкани ўзгартиришмаяпти? Нега ўқитувчи жабр чекмоқда? Ставкани ҳам нормативларга мослаштириш керак. Бўлмаса бошланғич синф ўқитувчиси 1 ставка дарс бермайдиган касблардан бири бўлади. Пандемия дерсиз. Лекин бу ҳолат фақат бошланғич синф ўқитувчиларида учрамоқда экан. Юқори синфда 1,5 ставка дарс берувчилар ҳам мавжуд.

Президент ўқитувчиларни ойлигини 1000 долларга етказаман деганди. Чунки таълим қанақа ҳолатдалигини вазият кўрсатмоқда. Лекин шу пайтда ўқитувчи деса кўз олдимизга 0,75 ставкада ишловчи касб келар экан, яхши таълимни тушингизда кўрасиз.

Шерзод Шерматов, браво

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff