2022-12-26 11:01:17
Ижтимоий тармоқларда Ургут тумани «Ватак» маҳалласида гўдак фарзандини шафқатсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Хабарда қайд этилишича, аёлнинг қайнонаси келини ҳали ёш невараларини доимий равишда қаттиқ калтаклаётгани, ўлдириб қўйишидан қўрқаётганини маълум қилган.
Видеода боланинг бурнидан қон келгани, шунга қарамасдан, онаси томонидан шафқатсиз калтакланаётганини кўриш мумкин.
«Томоша қил, ҳайми, кайф қил… Сени касрингга бачаларинг (болаларинг — шевада) ем бўлади», — дея тинимсиз болани уради аёл.
Муносабатда айтилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.
«Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади хабарда.
@maktabgacha_uz
2.2K views08:01