Get Mystery Box with random crypto!

'Контракт'дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш бўйича видеоқ | Мактабгача таълим

"Контракт"дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш бўйича видеоқўлланма

"Контракт"дан 12% даромад солиғини қайтариб олиш учун солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

“Солиқ декларацияларини юбориш” электрон хизматининг янги версиясида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:

контракт;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
ипотека кредитлари.

Декларация электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда юборилади.