Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган саволларга Мактабгача т | Мактабгача таълим

Тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган саволларга Мактабгача таълим агентлиги мутахассислари томонидан берилган жавоблар

Савол
: Мен 50 ўринли оилавий боғча ташкил қилганман. Лекин, нега жорий йилнинг январь (ёки бошқа ой) ойи учун 4 нафар ходимга эмас, фақатгина 2 нафар ходимга иш ҳақи учун субсидия ҳисобланди?

Жавоб: Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан қуввати 50 ўринли бўлган оилавий МТТга иккита гуруҳ учун ёлланган 2,5 та тарбиячи ва 2 та тарбиячи-ёрдамчи штат бирликларига иш ҳақига субсидия ҳисобот ойида ушбу МТТнинг биринчи гуруҳида тарбияланаётган болалар сони 25 нафар, иккинчи гуруҳида камида 12 нафарни ташкил қилганда тўлиқ тўланади.

Бунда субсидиялар оилавий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, кўпи билан 4,5 та штат бирлигида (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,25 штат бирлигигача), шу жумладан, бир гуруҳда — 1,25 штат бирлигида тарбиячи ва 1 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.

Мисол учун, 50 ўринли оилавий МТТда ҳисобот ойида 37 нафар ва ундан ортиқ тарбияланувчилар рўйхатга олинганда, иккита гуруҳ ташкил этилиб, жами 2,5 штат бирлиги тарбиячи ва 2 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси лавозимига иш ҳақи учун субсидиялар ажратилади.

Агар ҳисобот ойида 50 ўринли оилавий МТТда 36 нафар ва ундан кам тарбияланувчилар рўйхатга олинган бўлса, унда ушбу оилавий МТТга фақатгина битта гуруҳи учун 1,25 штат бирлиги тарбиячи ва 1 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси иш ҳақи учун субсидиялар ажратилади.



Манба: mdo.uz



Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim