Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга жамоат кутубхоналари керак. Қанча кўп бўлса, шунч | 24-maktab elektron kutubxonasi

Ўзбекистонга жамоат кутубхоналари керак. Қанча кўп бўлса, шунча яхши

Гарвард университети илмий тадқиқотчиси Ботир Қобилов Twitter’да АҚШдаги жамоатчилик кутубхоналари ҳақида қизиқ маълумотлар ёзди. Сизлар билан ҳам улашяпман:

“АҚШда жамоат кутубхоналари сони McDonald’s ресторанлари ва Starbucks қаҳвахоналари сонидан кўпроқ.

Стереотипларни бузадиган бўлсак: америкаликлар кутубхоналарга кинотеатр, спорт тадбирлари, музей, концерт, боғ ва казинолардан кўра кўпроқ боришаркан. Эслатма: кутубхона фақат китоб ўқийдиган жой эмас.

Жамоат кутубхонасида иммигрантлар инглиз тилини бепул ўрганади, компьютери йўқлар келиб бепул фойдаланади. Бошпана, иш, ўқиш қаердан топсам бўлади, деган саволларга жавоб олади, болалар тенгдошлари билан мулоқот/дарс, қариялар маданий ҳордиқ учун келади.

Бошпанаси, уйи йўқлар ҳам келади, улар ҳайдаб юборилмайди. Киришда аъзолик карточкасини ҳам ҳеч ким сўрамайди. Чунки бу жамоат кутубхонаси.

Мен жамоат кутубхоналарининг мухлисиман. Бундай жойлар имкониятларни тенглаштиради, турли табақага мансубларни бир жойга жамлай олади, уларни жисмонан ва маънан бир-бирига яқинлаштиради.

Бостон жамоат кутубхонаси биносининг бир тарафида шундай битиклар бор (содда таржима қиламан): "Тартиб ва эркинликнинг ҳимоячиси сифатида одамларнинг таълими талаб қилинади".

Қайтараман, жамоат кутубхонаси фақат китобхона эмас. Масалан, Бостон жамоат кутубхонаси таклиф қиладиган бепул хизматлар рўйхати: Бошпана, шелтер, текин овқат, текин тиббий ёрдам, текин юридик ва молиявий хизматлар ва ҳк.

New York Times’да шу тўғрисида яхши материал чиққанди. Фуқаролик жамиятини (қайта) қуриш учун энг муҳим ижтимоий инфраструктуралардан бири — бу жамоат кутубхоналари эканлиги ҳақида.

Пост тугади.

Хулоса: бизга ҳам ана шундай форматдаги жамоат кутубхоналари керак. Майли, бошланишига ҳар бир ҳудудга ҳеч бўлмаса биттадан. Балки Тошкентга сал кўпроқ, шу жумладан Талабалар шаҳарчасига албатта. Кейин заруриятга қараб барча ҳудудларда яна кўпайтирилаверади.

Юқорида АҚШдаги айрим жамоат кутубхоналарининг расмлари.


@xushnudbek