Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбеклар тарбиясизМИ? Ёшлигимдан олимпиадаларда, мусобақалар | 24-maktab elektron kutubxonasi

Ўзбеклар тарбиясизМИ?

Ёшлигимдан олимпиадаларда, мусобақаларда қатнашганман. Доимо шпаргалка, телефон олиб кирганлар билан жанжал, тўполон, уришишларни гувоҳи бўлганман. Жой талашишлар, қўполликлар, менсимай қарашлар мен учун нормал ҳолдек эди. Одамлар самимий эмас, сен сал содда кўринсанг дарров сени ҳаққингни егиси келади. Бутун дунёда ҳамма шунақа деб ўйлардим.

Кореяга келганимда иккинчи ойдаёқ ТОEIC топширдим. Залда ҳаммаси корейслар ва фақат мен чет элликман. Бошлашдан аввал «Телефонларингни топширинглар» деди. Навбат билан, кетма-кет, тартиб билан демадиям. Кейин ҳамма бир чеккадан бирма-бир қатор-қатор бўлиб навбатга туришни бошлади. Ўта тартиб билан телефонлар топширилди. Кейин сумкалар ҳам шунақа тартибда обориб қўйилди. Мен бунақасини кўрмаганман.

Назоратчи бақирмади, асабийлашмади, ҳеч ким бир-бирини итармади, ҳаммаси ўта сокин ва тартибли. Мен эса шокдаман. Таксилар ҳам навбат билан одам олади, таксига навбатда турилади, автобусга навбат, кириш эшикларини сизга очиб беришади, юзингизга тикка қарашмайди.

Ўзбеклар эса шу ерда ҳам асосан қонунбузар бўлиб танилган афсуски. Мен Ўзбекларни ҳаммаси илмли, инсофли, тарбияли, иймонли, бой бўлишини хоҳлайман. Бизни давлатга келиб ишласин бошқалар, биз иш берувчи бўлайлик, биз эртага болаларимизга чиройли Ватан қолдирайлик. Бунинг учун бугундан биз маданиятли, самимий ва тартибли бўлишимиз керак. Шунчаки ИНСОН бўлайлик. «Ўзбекман» деб фахрланиб айта олишни хоҳлайман.

Биласизми ТОEICдан 980 балл олганим университетда жудааа шов-шув бўлди. Аввал ҳам кимдир бунақа юқори балл олган. Аслида ҳаммани ҳайрати баллни юқорилигида эмас. Мени Ўзбеклигимда эди. «Ўзбеклардаям боракан» деб мени арзимаган сертификатим овоза бўлади деб ўйламагандим.

Биз ўзбеклар жуда кўп нарсага қодирмиз. Уйғониш пайти келди. Бутун умрингизни данғиллама тўй, «одамлар нима дейди» деб қурилган қасрлар учун, аллакимларни ҳаётига ҳавас қилиб орзу дафтари ёзиб ўтказадиган пайт эмас ҳозир. 2 соатлик Миллионни концертини кўрадиган пайт эмас ҳозир, айнан ҳооозир биз қайнонамизни, қайни опамизни ғийбатини қиладиган пайтимиз эмас...

Биз илм олишимиз, ўзимиздан ўзини англаган, илмли, ақлли авлод қолдирадиган пайтимиз. УЙҒОНИНГЛАР ЎЗБEКЛАР. Қачонгача бизни ҳамма оёқ учида кўрсатади. Минг йил олдин яшаб ўтган Беруний, Навоий, Фаробий билан оғиз кўпиртириб мақтаниб шу аҳволдамиз. Энди ўзингиз билан мақтанадиган пайтингиз. УХЛАМАНГ.

Қўшнингиз оч бўлсаям, миллион миллион тўйга сарфлайсиз, бир-бирини ҳаққини ейишга тайёр одамлар. Етимни ҳаққини, содда одамни ҳаққини индамай ютадиган одамлар. Аллоҳдан қўрқинг.

ИНСОН бўлайлик.

П.с Бу пост жуда жаҳл билан ёзилди. Мени йиллар давомида Ўзбеклар энг инсофли халқ деб тарбиялаган устозларимга жаҳлми, «Ўзбекман» десам нотўғри қарашни бошлаган Туркиядаги инсонларга жаҳлми, «Ўзбеклар нимага унақа тартибсиз, тарбиясиз» деб сўраган қўшни холага жаҳлми билмайман...

(c) Сожида Каримова

Kanalga ulanish uchun
Isroil Tillaboyev blogi
@domlajon