Get Mystery Box with random crypto!

АРИНИНГ УЯСИ Нектарнинг ҳидин сезиб, мактабнинг б | Maktab | Rasmiy kanal

АРИНИНГ УЯСИ

Нектарнинг ҳидин сезиб,
мактабнинг боғи сари
йўл олди гулдан шарбат
йиғувчи асалари.

Гулма-гул учиб юриб,
чўчиб тушди у туйқус:
Жаранглади қўнғироқ
ва бошланди танаффус.

Мактабдаги аҳволни
кўриб лол қолди ари:
Вулқондек қайнар эди
ичкари-ю, ташқари.

Қий-чув, шовқин-суроннинг
кўринмасди адоғи,
Чопган-у, йиқилганнинг
йўқ эди сон - саноғи.

«-Арилар маконида
ўсдим, улғайдим, аммо,
бунақа ари уя
кўрмаганман мен асло.

Бул ҳашаротлар экан
ҳам улкан, ҳам жангари.
Маъқул бўлар менимча,
юрсам бу ердан нари.»

Деди-ю, митти ари
бул маконни тарк этди.
Қайтсам «фалон бўлай», деб
қасамёд қилиб кетди.

Бир танаффусга сабри
етмади ҳашаротнинг.
Жонига тўзим берсин,
муаллим деган зотнинг!

Бошланғич синфларга жўнатамиз!


Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa