Get Mystery Box with random crypto!

ТОИФАГА ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ НОМАЛУМ МУДДАТГА ТЎХТАТИЛДИ. Ўзбекист | Maktab | Rasmiy kanal

ТОИФАГА ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ НОМАЛУМ МУДДАТГА ТЎХТАТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонининг 3-иловасига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг вазифа ва функциялари тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланган ҳолда тугатилаётганлиги муносабати билан 2023 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун январь-февраль ойларида белгиланган мурожаат қабул қилиш жараёнлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Янги ташкил қилинган вазирликлар томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга оид вазифа ва функциялар ижросига киришилганидан сўнг ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари ҳақида Pedkadr.tdi.uz (@pka_tdi_uz) ва Таълим назорати (@uztdi)  каналлари орқали хабар берилишини маълум қиламиз.

Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси

Kanalimizga obuna bo‘ling!

https://t.me/maktab_daa