Get Mystery Box with random crypto!

Хайрли ташаббус уч авлод вакилларини бирлаштирди Сурхондарё | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Хайрли ташаббус уч авлод вакилларини бирлаштирди

Сурхондарё вилояти

Термиз давлат университети ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга турли соҳа фахрийлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари таклиф этилди.

Учрашувда университет масъуллари нуроний отахону онахонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳар бир сўзи, ҳаётий тажрибаси талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбир давомида меҳмонлар университетда ёш авлод учун яратилган имкониятлар, Қатағон қурбонлари хотираси музейидаги экспонатлар билан танишишди.

Ахборот технологиялари факультети янги биносида давом этган мулоқотда фахрийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик даври ва меҳнат палласидаги ўзига хос қийинчиликлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида самимий фикрларини билдиришди.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo