Get Mystery Box with random crypto!

'Уч авлод учрашуви' ўтказилди Навоий вилояти, Навбаҳор туман | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

"Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани

Ҳозирги кунда "Оққўрғон тумани тажрибаси мисоли"да Навбаҳор тумани маҳаллаларида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман марказий истироҳат боғида ҳамда Мусиқа мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Тадбирда нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳозирги кун авлод вакиллари ҳамда ватанимизнинг эртанги куни эгалари бўлмиш маҳаллий ёшлар иштирок этишди.

Авлодлар учрашувида туманда туғилиб, таълим олиб, ҳозирги кунда турли соҳаларда меҳнат қилиб ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган меҳмонлар қатнашишди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo