Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди Навоий вилояти Ну | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

Навоий вилояти

Нурота туманида "Тинчлик" ва "Жарма"
Навоий шаҳрида "Матонат" ва "Зарафшон"

маҳаллалари ўз маъмурий биносига эга бўлди.

Очилиш маросимида вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирларда сўзга чиққанлар инсонга этиборнинг ортиши натижасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишди. Маҳалла биноларининг қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчилар, маҳалла фаолларига ташаккурномалар топширилиб, тўн кийдирилди.

Очилган биноларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун ажратилган хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Юртбошимиз томонидан 2023-йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши билан Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашдан иборатдир.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo