Get Mystery Box with random crypto!

'Ўнҳаят' маҳалласи янги бинода Наманган вилояти Янги йил ар | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

"Ўнҳаят" маҳалласи янги бинода

Наманган вилояти

Янги йил арафасида Уйчи туманидаги Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий, янги бино қуриб, фойдаланишга топширилди.

Бинода маҳаллада фаолият юритаётган бешлик ходимларининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида хона, кутубхона ва қабулхона ҳам қурилган.

Маҳалла янги биносининг очилиш маросимида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаев, “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукарамов, Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбари А.Тўхтасинов иштирок этдилар.

“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркор Юсуфжон Убайдуллаев томонидан қуриб битказилган мазкур бино учун 420 миллион сўм маблағ сарфланди.

"Ўнҳаят" маҳалласига “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими томонидан 14 миллион сўмлик мебеллар тўплами сертификати топширилди.

Меҳнат фахрийси А. Режаббоев кўрсатилаётган эътибор учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo