2022-08-09 09:08:32
Шоирларга осон деманг ёзганда шеър,
Кўнгиллари пора бўлар маҳзунликдан.
Кундуз ўтар ҳаёлларнинг қийноғида,
Тунлар ором беролмагай узунликдан.
Шоирларга осон деманг, оқ қоғозни,
Юзин қора қилиб қўяр дардларидан.
Пичирлайди унга боқиб дил овозни,
Сақлай олсам дейди ғамнинг гардларидан.
Шоирларга осон деманг, ёзганда шеър,
Қалбдан чиқар унинг барча сўзлари ҳам.
Нима қилсин баъзан сароб муҳаббатжон,
Қилиб қўйса билиб-билмай кўзларин нам.
Шоирларга осон деманг, телбамисол,
Бири тоғдан, бири боғдан ёзиб қолса.
Қийноғида қийнаб қолар келмай висол,
Фироқ шундай дил туридан жойлар олса.
РАҲИМА МЎМИНОВА 08.08.2022
149 viewsРАҲИМА МЎМИНОВА., 06:08