Get Mystery Box with random crypto!

Тонгда саболардан келди хўш хабар, Елвизак шамоллар сочим сила | АЛЛОҲ ДЕЯ УРАР ЮРАКЛАР.

Тонгда саболардан келди хўш хабар,
Елвизак шамоллар сочим силади.
Юрагимда ажиб сеҳр мавжланиб,
Туйғулар қиқирлаб шодон кулади.

Бисотимда бори сўзларни жамлаб,
Бир нома битай деб ушладим қалам.
Кўзимда учқунлаб шодлик келди-ю,
Салгина сурилди мендан ғам-алам.

Сендан дарак келмоқ асли менга бахт,
Сўзлар қалашади дилимдан кўчиб.
Кабутар мисоли парвозлаб бирдан,
Кўкка интиламан мисоли учиб.

Орзулар рост қатлаб қадди-қоматин,
Ҳаёл уммонимда сузади беҳол.
Ҳислар кўзларини очади бир-бир,
Гўё тонг олгандек атиргулдан бол.

Гўё қўлларингдан тутиб кезгандек,
Муҳаббат боғида юраман сармаст.
Қара, қувончларни ишқни сезгандек,
Юриш бошлаб келди ғамга қасдма-қасд.

РАҲИМА МЎМИНОВА 29.08.2022