Get Mystery Box with random crypto!

МУРШИДИ КОМИЛ ҲИКМАТЛАРИ (12) Доктор, профессор, Шайх МАҲМУД | Мирзо Кенжабек ижодхонаси

МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(12)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма

***
Севмоқ – одамзодга бахш этилган туйғуларнинг энг яхшисидир. Ички ва ташқи дунёмиз меҳр-муҳаббат билан рангланади, жонланади ва маъноланади. Аллоҳнинг бу гўзал неъматидан маҳрум бўлганларнинг эса юзлари тунд, қошлари чимириқ, кўнгиллари хирадир, қоронғудир.
***
Руҳнинг сиҳҳати, ҳузур ва сокинлиги борасида эса энг биринчи навбатдаги даво – севмоқдир. Муҳаббат туйғумизни ривожлантирмоқ, юксалтирмоқ учун кўп уринмоқ, ғайрат ва меҳнат қилмоқ, куч сарфламоққа мажбурмиз. Зеро, дунё саодати ва охират саломати улкан миқдордаги бу туйғуга эга бўлмоқ билан қўлга киради.
***
Севги-муҳаббатнинг барча тури ҳам қабул қилишга лойиқми? Шубҳасизки, йўқ! Ҳеч ким ичкилик, қимор мубталолигининг, ғайриқонуний ахлоқларнинг, пора, мансаб, курси муҳаббатининг, худбинликнинг ва шунга ўхшаш қатор мойилликларнинг яхши эканини иддао эта олмайди. Шундай экан, муҳаббат туйғусининг ҳам назорат этилмоғи, гўзал ва табиий – ҳақиқий бўлган нарсаларга қаратиб йўналтирмоғи керак бўлади.
***
Энг яхшиси ва энг гўзали эса, бутун гўзалликларнинг Эгаси, яратувчиси, ижодкори бўлмиш олий ва муқаддас Зот, яъни ҳазрати Аллоҳдир! Бу дунёда қўзлар кўрадиган, қўнгиллар севадиган барча гўзал нарсалар Унинг ижодидир. У, кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, кишининг ақлу хаёлидан кечмаган асл буюк гўзалликларни эса охират оламида сақлайди!
***
Юксак кўнгиллар ана шу дамнинг хаёлидан, Ул юксак Зотнинг беқиёс жамолидан маст ва мустағрақдирлар! Асл севги шудир! Бошқа барча севгилар эса, ё севги-муҳаббат туйғусининг ўсиб ривожланмоғи учун бир сабаб ва ёки, асл ишқ-муҳаббатга элтадиган йўлдаги бир босқичдир.
***
Ҳақиқий севгига эриша олган, асл севиладиган Зотни топа олган инсон учун не бахт бу!

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•